Уйда ўзимизни спорт билан шуғулланишга тайёрлаймиз

Ҳар қандай ишда, асосий муаммо – бошлаб олиш. Эътиборлиси, уйда шуғулланиш жуда осон!

Ҳаётда бирор нарсани бошлашдан аввал, ўзимизга муҳим саволни беришимиз керак: «Сабаб ва мақсад нима?». Шу боис мақолани айнан шундан бошлаймиз. Ўзингиздан: «Нима учун мен спорт билан шуғулланишни истайман, менга бу нега зарур ва нима беради?» деб сўранг. Шошилманг, ўйлашга вақтингиз бор. Aгар барча саволларга ичингиздан жавоб беролган бўлсангиз, унда энг муҳим қадамни қўя олдингиз. Тўғри мотивациясиз ва диққатни жалб қилмасдан ҳаракат қилиш анча қийин кечади.
Биринчи саволга жавоб берган бўлсак, иккинчисига мурожаат қиламиз. Сизда мунтазам спорт билан шуғулланишни тўхтатиш ёки давом эттириш учун бирор ташқи ва ички объектив сабаблар борми? Aгар жавобингиз, ижобий бўлса, унда улар қанчалик жиддийлиги ва уларни йўқ қила олишингизни аниқлаштириб олишингиз керак. Йўқ, деб жавоб берсангиз, спортни ҳаётингизда қоидага айлантиришга чиндан ҳам тайёрсиз. Ушбу мақолани ўқиб чиққач, буни қилиш сиз учун осон ва жўнроқ бўлади.

Уйда спорт билан шуғулланиш учун фойдали ғоялар:

• Белгиланган машғулот жадвали тузинг. Спорт одат тусига айланиши керак, шунинг учун биринчи марта жадвалга риоя қилиш қийин кечади. Бу вақтни ўзингиз ва оилангиз учун қулай қилиш ҳақида ўйлаб кўринг.

• Aгар жадвал бузилган бўлса, машғулотни бекор қила олмайсиз. Шу куни бошқа вақтда ўтказинг. Aгар бугун шуғулланиш режалаштирилган бўлса, унда олдингизга у ёки бошқа йўл билан вақт топишим керак, деган қатъий аҳдни қўйиш керак.

• Мураккаблаштириш керак эмас. Уйда шуғулланиш учун уйни тренажер залига айлантириш шарт эмас. Минимал воситалар билан бажариш мумкин бўлган кўплаб машқлар мавжуд, уларсиз умуман бўлмайди. Махсус тренажёрларни уйга сотиб олиш ҳақида олдиндан ўйлаб кўриш керак эди, чунки уларсиз келгуси жараён қийинлашиши максимал даражага етишини ҳис қилишингиз керак.

• Машғулотларингизга мос мусиқа топинг. Руҳлантирувчи фон мусиқаси кайфиятингизга ижобий таъсир қилади, бу эса ўз навбатида жисмоний ишингизни жадаллаштиради.

• Ўзингизга мотивация беринг ва илҳомлантиринг. Сизга қўшимча иштиёқ ва натижага эришишга ирода пайдо қиладиган муваффақиятли мисолларга эътибор қаратинг.

• Aгар фарзандларингиз бўлса, спорт билан шуғулланишига тўсқинлик қилманг. Aксинча, уларни қизиқишини оширишга ҳаракат қилинг. Сиз билан шуғулланиши учун уларга хавфсиз ва фойдали қўшма машқлар ҳақида ўйланг. Биргаликда иш тутсангиз, яхши самарага эришиш учун фақат бир-бирингизга туртки берасиз. Энг муҳими – кечиктирманг. Бугунданоқ ҳаётингизга спортни олиб киринг.

 

Манба: https://zen.yandex.ru/media/id/5e707ea020f0dd1f1cadd669/kak-zastavit-sebia-zanimatsia-sportom-doma-5e8b300c43499365394eb579