Ҳаётингизни яхшилайдиган эзгу одатлар

Кунларимиз кўникма ва одат тусига кириб, ҳаёт давомида ривожланиб борамиз. Миямизга муҳрланган алгоритмлар ҳаёт тарзимиз қаерда ва қандай ривожланишни шакллантириб боради. Шунинг учун фойдали томонини мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қилиш ва зарарли нарсадан халос бўлиш муҳимдир. Бугунги мақолада олға қадам талашга ёрдам берадиган бир қатор фойдали мотивацион одатлар ҳақида гаплашамиз.

1. Эрта туринг

Гапни кўпчилик учун ёқимсиз нарсадан бошлайлик, аммо бу аҳамиятсиз одат – барвақт уйғонишдир. Муваффақиятли одамлар аҳдини бузишга йўл қўйишмайди, уларнинг аксарияти кунни эрта тонгдан бошлашади. Барвақт уйғониш тартибининг фойдали жиҳатлари кўп – бу биологик соатни созлаб олиш, муҳим вазифа ва топшириқларни бажариш учун кўпроқ вақт бўлиши ва ниҳоят, тана ва жисмоний фаолият учун фойдали хусусиятларга эгадир. Ҳатто барвақт уйғониш психологик ва ҳиссий ҳолатни яхшилайди.

2. Мутолаа қилинг

Китобларнинг ақлий салоҳиятга фойдаси ҳақида гапиришга ҳожат йўқ (албатта, биз юқори сифатли адабиёт намуналари ҳақида гапиряпмиз, «олди-қочди» китоблар ҳақида эмас), бу аллақачон ҳамма учун тушунарли ва равшан мавзуга айланган. Ушбу кўникманинг яна бир муҳим фойдаси шундаки, бўш вақтингиз янада хилма-хил бўлиб, телевизор ёки компютер олдида камроқ вақт ўтказасиз. Бу, ўз навбатида, кўз ва асаб тизимидаги юкламани енгиллаштиради.

3. Муаммоларни осонлаштиринг

Бу муаммоларни ҳадеб «шиширмаслик» ва уларга диққатни жамламасликни англатади. Чигалликлар ва муаммоларни ҳал қилиш керак, аммо бу жараённи ҳаёт мазмунига айлантириш шарт эмас. Хавотир ва ташвишга сабаб бўладиган нарсаларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат режаси ишлаб чиқиб, уни ечиш учун вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини изланг. Доимий режимга айлантириш, эслаб юриш ва эътиборни салбий томонга қаратиш натижасида психологик ҳолатимизга босим ўтказамиз ва буни давом эттириш орқали ишчанлигимизга жиддий путур етказамиз.

4. Ўлчов

Ҳаёт – ҳаракат демакдир. Бироқ фаровонлигингиз ва кайфиятингиз учун – бу ҳаракат ўлчаниши керак, аммо бетартиб бўлмаслиги лозим. Доимий «югуриб юриш» бу қўшимча стресс, одатий ҳаётни зўриқтириш ва натижада ўзига вақт етишмаслиги. Кун оқимида хотиржамлик ва уйғунлик ҳукм сурган пайтда ўзингиз учун муҳим танаффусга вақт топишга ҳаракат қилинг. Бу дам олиш куни ва бўш вақт оралиғини фойдали ўтказишда муҳимдир. Медитация қилинг, одатга айлантиринг, мулоҳаза қилинг. Кун давомида дам олиш учун тўғри ва зарур танаффус қилишни билинг.

5. Спорт билан шуғулланинг

Спорт нафақат жисмоний ривожланиш ва соғлиқ учун муҳим, балки ақлий жиҳатдан ўзини яхшилашда ҳам фойдалидир. Кун давомида спорт билан шуғулланишга вақт топинг. Машқлар жадвалига бироз вақт ажратиш кўникмасини яратинг. Тренажер залига бориб олишингиз шарт эмас, уни уйда ҳам қилишингиз мумкин. Aсосийси, мунтазам ва тиришқоқлик билан.

6. Атрофингизни ижобий кайфият билан ўранг

Инсон ижтимоий мавжудотдир. Aтроф-муҳит ўз кайфиятингиздан кам бўлмаган психологик ва ҳиссий ҳолатга таъсир қилади. Атрофингизни ижобий кайфият уйғотадиган ва салбий тебранишларни камайтирадиган одамлар қуршовида бўлишга ҳаракат қилинг. Ўз навбатида дўст ва қариндошларингиз учун позитив ва ижобий бўлишга ҳаракат қилинг.

7. Хайрли ишларни қайд этиб боринг

Яхшилик яхшиликни келтириб чиқаради. Ҳаётда ижобий ва хайрли нарсаларга қанча кўп вақт ажратсангиз, умрингиз шунчалар гўзал ва эзгу амалларга бой бўлади. Ҳаётда юз берадиган яхши нарсалар учун миннатдор бўлинг. Яхши ишлар қилишга интилинг, ҳар куни ўзингиз қаноатланган воқеаларни ёзиб боринг. Бу сизга қийин вазиятларда ижобий кайфият ва кўтаринки руҳ олиб келишга ёрдам беради.