Терини қайта ишлаш тарихи

Фес – 789 йилда асос солинган ва кейинчалик Мадинада жойлашган маҳаллий диққатга сазовор ҳунари – бўёқчилиги билан машҳурликка эришган Марокашдаги шаҳардир. Ҳозиргача бу шаҳарда тери қадимги технологиялар асосида қайта ошланади ва бу ҳунар минглаб йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келяпти. Aнъанага кўра, бундай ишлаб чиқаришда ёш кучли эркаклар ишлашади. Бу каби корхоналарда ишчилар сони бир неча юз нафарга етади.

Фесда учта бўёқчилик устахонаси мавжуд, уларнинг энг йириги ХI асрдан бери фаолият юритиб келаётган «Шуаро». Ўша пайтдан бошлаб бугунга қадар бу ерда фақат қўл меҳнати ва табиий материаллар ишлатиб келинади. Қайта ишлаш жараёни қуйидагича: уч кун давомида терилар оқ тўғрибурчакли идишларга ботириб қўйилади, улар сўндирилмаган оҳак, туз, каптар чиқиндиси, сигир сийдиги ва сув аралашмаси билан тўлдирилади. Ушбу процедура зарур, чунки у терини юмшатади, ёғ ва жун қолдиқларини олиб ташлайди, шунингдек, терини бўяшга тайёрлайди.

Бунинг учун фақат табиий бўёқлар ишлатилади: сариқ учун заъфарон ва анор, қизил учун бутун қалампир ва кўкнор, яшил учун ялпиз, кўк учун нил бўёғи, тўқ сариқ ранг учун апельсинранг ва жигарранг учун кедрдан фойдаланилади. Бўялгандан кейин терилар идишлардан олинади ва қуёшда қуритилади.

Якуний босқич тайёр маҳсулотнинг мустаҳкамлигини текширишдан иборат. Кейинчалик фойдаланишга яроқли материаллар чарм кийимлар, пойабзал ва бошқа аксессуарларни тикиш учун тикувчиларга берилади.

Манба: https://iz.ru/1011725/gallery/krasilni-kozhi-fes#

21 May, 2020|Янгиликлар|