Онлайн машғулот: Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

Дўстлар! Ҳамкорликдаги онлайн-машғулотнинг иккинчи босқичи давом этади!

Бугун Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан биргаликда машғулот ўтказди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Эржас Болтаев онлайн машғулотларни бошлади. У карантин шароитида ҳар бир спортчининг ҳозирги ҳолати ва тайёргарлиги даражаси яхши эканини таъкидлади. Учрашув якунида Миллий олимпия қўмитаси Президенти Р.М. Шаабдурахмонов мураббий билан бундай шароитларга тайёрланишнинг аҳамияти ва карантин режимида спортчилар ишидаги методологияларни бирлаштириш зарурлигини муҳокама қилди.
Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

 

Telegramдаги ботимизга обуна бўлинг: https://t.me/olympicuzbot

YouTubeдаги бизнинг каналимиз: https://goo.su/0zmY