БОЛA ҚAНДAЙ ҚИЛИБ ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШИ МУМКИН?

Ўз-ўзини тарбиялаш бу эрта ёшдан бошлаб ривожлантирилиши лозим бўлган фойдали маҳорат ва бунга ота-оналар ёрдам беришлари керак. Болани интизомга жалб қилишга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатларни сиз билан баҳам кўрамиз.

Фарзандингиз билан жадвал тузинг

Барча болалар битта нарсага эътибор қаратиши жуда қийин, айниқса, у зерикарли бўлса. Масалан, бола ҳар қандай усулда ўйинчоқларни йўлда қолдиришини сезиш мумкин. Бола диққатини чалғитмаслик одатини шакллантириш учун у билан кун тартибини тузинг, унда қачон тўшакни йиғиштиришини, нонушта қилишни, уй вазифасини бажаришни ва ҳоказоларни аниқ белгилаб қўйинг. Болага дам олиш ва ўйнаш учун бир неча соат ажратишни унутманг, шунда бутун жадвал унинг учун азобга айланмайди.

Болага оилада ўрнатилган ҳар бир қоидани тушунтиринг.
Болага: «Бўтқани емагунингча ёки уй вазифангизни бажармагунингча столдан турмайсан!» дейишингиз керак эмас. Бундай ибораларни тушуниш унда бирор нарса қилиш истагини бутунлай йўққа чиқаради. Шунинг учун зўраламанг – нима учун пюрени ейиш кераклигини ва нега уй вазифасини бажариш фойдали эканлигини тушунтиринг.

Гиперопек яхши натижаларга олиб келмайди

Aгар болангиз уйда кундалиги ёки тушлигини унутган бўлса, дарҳол мактабга борманг ва у унутган нарсаларни етказиб берманг. Бола баъзи нарсалар у учун муайян оқибатларга олиб келишини англаши керак. Унга «пешонаси ғўрра бўлиши» учун имкон беринг.

Бир зумда натижа олишга ҳаракат қилманг

Ўз-ўзини тарбиялаш одатини шакллантириш жуда узоқ давом этадиган жараён, шунинг учун бир ойлик ҳаракатларингиздан сўнг аниқ натижага эриша олмасангиз, аччиқланманг. Ҳар бир нарсага вақт, изчиллик ва тизим керак.

 

Манба: https://www.womanhit.ru/psychology/children/2020-03-19-pravilnoe-vospitanie-priuchaem-rebenka-kdistsipline/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com