MAD Aрхитектура идораси Хитойда том маънода ландшафтга «қоришиб кетган» энг катта ерости спорт маркази қуради

MAD Aрхитектура идораси Хитойда том маънода ландшафтга «қоришиб кетган» энг катта ерости спорт маркази қуради

Манба: https://www.admagazine.ru/architecture/byuro-mad-stroit-v-kitae-krupnejshij-sportivnyj-centr-pod-zemlej

MAD идорасининг бош меъмори Ма Янсун Цюйчжоу шаҳрида ҳақиқатан ҳам умумий майдони 570 000 м² ни ташкил этадиган улуғвор лойиҳани амалга оширмоқда, у ерда 30 минг кишига мўлжалланган стадион, спорт зали, трамполин маркази, очиқ машғулот майдончалари, шунингдек, фан ва технология музейи ва болалар ўйин зали қурилади.


Хитойдаги ушбу шаҳар ҳамма вақт гўзал тепаликлар мавжуд бўлган эртаклардагидек табиий ландшафтлари билан машҳур бўлган. Меъмор мана шундай тепаликлар остида ушбу спорт майдонини яширишга қарор қилди.

Шундай қилиб, қурилиш тугагач, хиёбон тоғ тизмаси сифатида намоён бўлади, ҳар бир «нишабликда» адир ичига яширинган бинога олиб борувчи пиёдалар йўлаклари бўлади.

Композициянинг бош иншооти 30 минг кишига мўлжалланган стадион бўлиб, ярми адирликка кўмилиб кетади. Трибуналарнинг устки қисми узоқдан булутларни эслатиб туришга мўлжалланган.

21 May, 2020|Янгиликлар|