Сухроб Хўжаевни табриклаймиз!

Бугун енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, маҳоратли спортчи Сухроб Хўжаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Сухроб Хўжаев 1993 йилнинг 21 май куни Тожикистонда таваллуд топган. 2012 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бронза медаллари совриндори бўлган. Шунингдек, 2019 йилги Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган. Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари иштирокчиси.

Фурсатдан фойдаланиб Сухроб Хўжаевни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга метиндек мустаҳкам соғлик ва ишларида омад тилаймиз.

21 May, 2020|Янгиликлар|