Онлайн машғулот: Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон теннис федерацияси

Дўстлар! Онлайн машғулотларимиз ҳар куни ўтади!

Бугун Ўзбекистон теннис федерацияси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказди.

Координация, мувозанат ва мослашувчанликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда шиддатли машғулотлар теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мураббийи Андреа Сарди раҳбарлигида олиб борилди. Ҳар бир жисмоний машқ қатъий белгиланган вақт оралиғида ташкил этилди. Машқлар тугагач, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Р.М. Шаабдурахмонов спортчиларни мураббийларга қулоқ солишга, серғайрат бўлишга ва фақат олдинга интилишга ундади!

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга даъват этади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!