Мушак массаси йиғиш учун 5 маҳсулот

Қадди-қомат гўзал бўлишни ким ҳам хоҳламайди, дейсиз? Бунинг учун биз, одатда, вазн йўқотиш ва мушаклар пайдо бўлишига ёрдам берадиган кўп кунлик таянч машқлар ва кардио юкламаларига мурожаат қиламиз. Aммо фақат ҳаракатларнинг ўзи етарли эмас, мушаклар масса олиши учун махсус парҳезга риоя қилишингиз ва зарур маҳсулотларни истеъмол қилишингиз керак. Қуйида таомномангизга албатта қўшишингиз керак бўлган маҳсулотлар ҳақида гаплашамиз.

1. Сут (ва сут маҳсулотлари)

Кефир, творог, йогурт ва бошқа табиий сут маҳсулотларида ошқозон тизимига фаол ёрдам берадиган ферментланган сут бактериялари мавжуд. Уларда D витамини ва кальций кўп. Иккинчидан, суякларни мустаҳкамлаш ва мушакларни қуриш учун керак. Бундан ташқари, ёғли сут (3,2% дан) машғулотдан сўнг мушаклар оғриғини камайтирадиган воситадир. Кунига камида 200 мл ҳар қандай сут маҳсулотини ичинг ва фаол машғулотлар билан бу кўрсаткични оширишга ҳаракат қилинг.

2. Балиқ (тунец, треска, лосос турлари)

Бу мушаклар қуриш учун энг самарали «материал». Ҳар қандай балиқда оқсилнинг тўғри сўрилиши учун зарур кўп миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари ва аминокислоталар мавжуд. Шунга кўра, айнан ушбу маҳсулот моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам беради ва озиқ-овқатни осон ҳазм бўлишига ҳисса қўшади.

3. Сачратқи (цикорий)

Сачратқи қаҳванинг ўрнини жуда яхши босади. Иммунитетни оширадиган танадаги фойдали бактерияларнинг кўпайишига ҳисса қўшадиган арзон ва ҳамёнбоп пребиотиклар манбаи. Сачратқидан мунтазам фойдаланиш:

– жигарни оксидловчи шикастланишдан ҳимоя қилади;
– йўғон ичак саратони хавфини камайтиради;
– суяк зичлигини яхшилайди (кальций сўрилишини ошириш орқали);
– холестерин ва қон босимини туширишга ёрдам беради.

4. Шоколад

Барча ширинликлар ҳам зарарли эмас. Тўқ шоколад машғулотингизда зарур бўлган тез углеводлар манбаи. Шунингдек, организмда эндорфин ишлаб чиқариш учун зарур элемент.

5. Брокколи (карам)

Брокколи – бу танангиз ва ҳатто мушакларнинг барқарор ишлаши учун фойдали таъсирларнинг сеҳрли эликсири. Ушбу сабзавот таркибида глиоксалаза тизимини фаоллаштирувчи сульфорафан мавжуд бўлиб, у танага зарарли таъсир қиладиган ва қаришнинг асосий сабабларидан бўлган – оқсил гликациясига қарши курашиш учун жавоб беради. Шунингдек, брокколи:
– тананинг ҳар хил саратон турларига қарши иммунитетини оширади;
– қон ивишида муҳим бўлган k1 витаминини ўз ичига олади;
– юрак касаллиги ва яллиғланишдан ҳимоя қилишни кучайтиради;
– кўз соғлиғини сақлайди (лютеин ва бета-каротин туфайли);
– сафро кислоталарини йўқ қилиш орқали холестерин миқдорини пасайтиради;

Бироқ, уни кўп истеъмол қилманг! Бу, айниқса, қалқонсимон без касаллиги бўлган одамларда салбий таъсирга олиб келиши мумкин.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/streetworkout/3-biudjetnyh-produkta-dlia-rosta-myshc-5e48c782a4666c694f89e3ed