Катталар учун бешта муҳим эмлов

Ҳар йили 14 май бутун дунё бўйлаб Биринчи эмлаш куни сифатида нишонланади. Чунки 1976 йилда айнан шу куни америкалик шифокор Эдвард Женер 8 ёшли бола Жеймс Фиппсни дунёда илк бор чечакка қарши эмлаган эди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги шароитда, бутун инсоният COVID-19га қарши самарали вакцина ихтиро қилинишини кутмоқда. Бироқ, камдан кам одам коронавирусдан ташқари, ҳаётдан олиб кетадиган бошқа касалликлар ҳам борлигини билади, аммо хайриятки, уларга қарши муваффақиятли эмлашлар мавжуд. Қуйида сизга катталар учун энг муҳим эмлашлар рўйхатини тақдим этамиз.

Гепатит Bдан – бу эмлаш 18 дан 55 ёшгача бўлган одамлар учун керак.

Қизилчага қарши – эмлаш 18 дан 25 ёшгача эмланмаган ёки бир неча марта эмланганидан қатъий назар барча аёлларда ўтказилиши керак.

Қизамиққа қарши – 35 ёшгача бўлганлар, илгари эмланмаган ёки бир марта эмланганлар, шунингдек, хавф ҳудудидаги 36 ёшдан 55 ёшгача бўлган катталар, илгари касал бўлмаган ёки эмланмаганидан қатъий назар.

Қоқшолга қарши – барча катталар ҳар 10 йилда эмланиши керак;

Дифтерияга қарши – ҳар 10 йилда бир марта барча катталар эмланиши керак.

Эмланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Манба: https://www.kp.ru/daily/27130/4216658/