Тому Торини табриклаймиз!

Бугун Япониялик тажрибали мутахассис, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тому Тори ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Тому Тори 1973 йилнинг 20 май куни дунёга келган. Дунёга машҳур Кодокан мактаби тарбияланувчиси ва ҳалқаро йўриқчи (инструктор) бўлган Тому Тори 2019 йилнинг декабрь ойидан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Таъкидлаш жоиз, тажрибали мутахассис ўзбек дзюдочиларининг махоратини оширишга ўз хиссасини қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Тому Торини таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

20 May, 2020|Янгиликлар|