VUCA-олам. Унга қандай мослашиш керак?

Турли соҳалар мутахассислари замонавий дунё ҳолатини тасвирлаб, тобора ноаниқ атама – VUCAни ишлатишмоқда. Бу инглизча volatility (беқарорлик), uncertainty (ишончсизлик), complexity (мураккаблик) ва ambiguity (ноаниқлик) сўзларининг қисқартмаси, лекин аслида бизда деярли ҳеч қандай мўлжал қолмагани ҳақидаги таъкид бу.
Биринчи марта бу атама 1987 йилда америкалик икки олим Уоррен ва Берт томонидан қўлланила бошланган. Шундан сўнг, қисқартма компания ва корпорациялар орасида кенг оммалашди.
VUCA-олам – бу SPSCнинг мутлақо тескариси бўлиб, яъни ҳақиқат бу, кўриниб турибдики, ҳамма нарса барқарор, олдиндан айтиб бўладиган, содда ва аниқ маънога эга. Қизиғи шундаки, аслида VUCA-дунё ҳақиқати бизга тўсатдан пайдо бўлган янгиликдан йироқдир. Бу биз тан олмайдиган асрлар давомида яшаб келган ҳақиқатдир.
Ушбу белгини аниқ тушунишимизга нима ёрдам беради? VUCA-оламнинг инжиқ дунёсида ўз ўрнимизни топиш учун қандай кўникмаларни ривожлантириш кераклигини тушуниб оламиз. Чунки кучли руҳий хаёллардан воз кечиш ҳаётни янги форматда бошлаш учун биринчи қадамдир. Доимий ўзгаришларга мослашишни осонлаштириш учун уларга муносабатни ўзгартириш керак. Хусусан, VUCA бугунги кунда дунёнинг табиий ҳолати, барқарорлиги, аниқлиги, оддийлиги ва маъноси ҳақидаги ғоялардан иборат ҳаётий стратегияларни қуриб бўлмайдиган хавфли хаёлдир. Биз назорат қила олмайдиган барча ислоҳотлар қабул қилинади, аммо ўз реакциямиз ва ҳолатимизни бошқара оламиз. Вазифамиз мослашишдир.
Масалан, бугунги кунда «тўғри» касбни танланг ва уни унчалик маълум бўлмаган касбдан янада талабгирроқ соҳани танлаш вақтини бой берманг. Ҳаммамиз хато қиламиз. Шу сабабли, ушбу хатолар сонини камайтиришнинг ягона усули – бу ҳаётий тажрибага эга бўлиш. Эксперимент қилиш ва ўзингиз учун ўйлашингиз керак бўлади. Бундай маҳорат ўз-ўзидан фойдалидир, шунинг учун аввал уни ўзлаштиришингиз керак. Пандемиядан сўнг одам ўрнини босадиган воситалар орқали касблар ва лавозимлар хавф остида қолади. Улардан бири ҳар қандай ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнлари. Aммо бу ўзингизг ва келажагингизга ишончни йўқотиш учун сабаб бўлолмайди. Энг асосийси, келгуси йил ва бир ярим йилни ҳаётингиздаги туб ўзгаришлар ясаш учун тайёрлашга қаратишингиз керак. Бебаҳо вақтни беҳуда сарфламанг. Сиз учун фойдали ва ҳеч бўлмаганда минимал портфелни тўплашга ёрдам берадиган билим ва кўникмаларни олинг. Aгар касб соҳангизни ўзгартиришга қарор қилсангиз, бор кучингизни мавжуд кўникмаларга сарфлаб, бир йилни янги соҳани ўзлаштиришга бағишланг. Келажакнинг турли сценарийлари ҳақида ўйланг ва ёдда тутинг – ҳаётдаги воқеаларни, улар қанчалик мураккаб бўлишидан қатъий назар рад этманг.

Манба: https://www.rbc.ru/trends/education/5eb9be949a79470c29c356b3?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com%2F%3Ffrom%3Dspecial&utm_source=YandexZenSpecial