Кучли асаб тизими – кучли руҳ!

Замондошлари томонидан юксак ҳурматга сазовор бўлган япониялик шифокор ва табиб Кацудзо Ниши (1884-1959) «кучли онгга эга бўлиш дегани онгингизни бошқариш ва уни тўғри йўналтириш қобилиятидир» деган эди.
Ўз нуқтаи назарини осонроқ тушунтириш учун Кацудзо ҳатто жуда нозик ўхшатиш билан чиқди.
Тасаввур қилинг, ҳаётимиз икки оқимдан иборат дарё. Бир оқим одамларни соғлиқ, донолик ва бахтга, иккинчиси заифлик, қарилик, касаллик ва омадсизликка олиб боради. Дарёда оқимлардан бирини очадиган ёки ёпадиган тўғон мавжуд.

Хуллас, ушбу ўхшатмадаги «сув» бу онгимиз, яъни фикр ва ҳиссиётларимиздир. Ҳа, у ҳам салбий, ҳам ижобий фикрлардан иборат, аммо дарёнинг қайси оқимини шакллантиришни фақат ўз кучимиз ҳал қилади. Шунинг учун тўғон ҳаракатларимиздир.
Бу ёки бошқа дарёга йўлни очиб, ўзимиз қандай тақдир эгаси бўлишимизни, яъни ҳаётимизни бошқаришимизни ҳал қила оламиз. Шунинг учун, дўстлар, ҳар доим «дарё» «сув»ини танлашга жуда масъулиятли бўлинг. Сизнинг «тўғонингиз» ишончли ва бардошли бўлсин!

Манба: https://zen.yandex.ru/media/id/5accd5ff1410c3ab8458c772/chto-nujno-znat-chtoby-stat-silnee-duhom-sozdat-krepkuiu-nervnuiu-sistemu-5ea31e6b1155406cc6607a0f