Огюст Роденнинг фикрлари салмоғи

Сайёрамиздаги санъат ихлосмандлари Огюст Роденнинг француз ноёб ҳайкалтарошлик асарларига қойил қолишади. Устанинг истеъдоди шунчалик улканки, уни ҳатто инсонлар юзидан гипс нусха олишда айблашган. Чунки ишининг хусусиятлари табиийлик, инсон танаси қиёфасидаги физиологик аниқлик ҳисобланади.

Роден ижодининг чўққиси «Мутафаккир» ҳайкали ҳисобланади.
Ушбу мақолада буюк ҳайкалтарошнинг истеъдоди ва унинг энг машҳур асари ҳақида суҳбатлашамиз.

Франсуа Огюст Рене Роден (фр. François-Auguste-René Rodin, 1840 йил 12 ноябрь, Париж, – 1917 йил 17 ноябрь, Мёдон)

 

Роден санъатдан йироқ камтарин ишчи оиласида туғилган. Отасининг барча насиҳати ва таҳдидларига қарамай, ёш француз йигитча 1854 йилда математика ва чизмачилик мактабига ўқишга киради ва у ерда 3 йил таҳсил олади. Ўқишни тугатгач, Роден Олий Тасвирий санъат мактабига киришга бир неча бор уриниб кўрди, аммо, афсуски, ушбу нуфузли таълим муассасаси талабаси бўлиш насиб этмади. Ўзини боқиш учун йигит декоратив ҳайкал ясаб, пул ишлашга қарор қилди. Шу дақиқадан бошлаб Роденнинг ижод йўли бошланди, деб айта оламиз. Омма муҳокамасига қўйилган биринчи иши бу «Бурни синган одам ниқоби» бўлиб, унинг пайдо бўлиши билан ҳайкалтарошлик пластикасида янги давр бошланган, деб ҳисобланади. 1875 йилда Донателло Микеланжело билан учрашгандан сўнг, Роден янги ғоялар билан тўлиб тошади ва ўзининг барҳаёт асарларини ярата бошлайди.
Бутун дунё бўйлаб Огюст Роден ҳайкалтарошлик фаолияти туфайли машҳур бўлади: «Мутафаккир», «Соя», «Учта соя», «Одам Aто», «Момо Ҳаво», «Гўзал Омьер», «Данаида», «Бўса», «Кале фуқаролари», «Бальзак ҳайкали» ва бошқалар унга машҳурлик олиб келади.

«Мутафаккир»

«Мутафаккир» Огюст Роденнинг энг машҳур асарларидан бири. Бу яланғоч одам ҳайкалидир. Асосан Парижда машқ қилган мушакчи боксчи Жан Бо (фр. Jean Baud) исмли француз киши модели эди.


«Мутафаккир» ҳайкалининг прототипи XIX аср француз боксчиси Жан Бо.

Даставвал ушбу ҳайкалнинг асл номи бошқача эди – «Шоир» ва у Париждаги Данте Алигьери комедияси асосида Париждаги Санъат музейи қўйилган «Жаҳаннам эшиклари» композициясининг бир қисми сифатида яратилган. Aммо Роден асарлари намойиш этиладиган музей ҳеч қачон қурилмаган.
Шунга қарамай, «Жаҳаннам эшиклари»га бағишланган композицияни бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги музейда кўриш мумкин.

Жаҳаннам эшиклари, Огюст Роден ҳайкали, 1880–1917 йиллар, ўлимдан сўнг бронзадан қилинган, Цюрих (Швейцария).

1888 йилда Роден «Шоир» қаҳрамонини «Мутафаккир» деб ўзгартиришга қарор қилди. 1904 йилда француз санъатининг йиллик кўргазмасида ҳайкал кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
1906 йилда Парижга совға сифатида француз ҳукумати «Мутафаккир»ни сотиб олди ва 1922 йилда ҳайкал Роден музейи боғларига кўчирилди.
Роден ўз санъатининг кенг тарқалишини олқишларди ва шунинг учун асарлари нусхаларини яратишга изн берган. Шундай қилиб, «Мутафаккир»нинг кўплаб нусхалари бутун дунё бўйлаб намойиш этилади: Сан-Франциско, Кливленд, Филадельфия, Буэнос-Aйрес, Москва ва Токио.
Ҳайкал нусхаларидан бири Роден ва унинг рафиқаси Роуз қабри устига ва Мёдондаги уйларига жойлаштирилган.