Жадвал бўйича анъанавий онлайн-машғулот!

Бугун Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Спорт курашлари ассоциацияси мураббийлари ва спортчилари билан биргаликда онлайн-машғулот ўтказдилар. Эркин кураш бўйича миллий терма жамоа катта мураббийи Aбдурауф Базарбоев, шунингдек, эркин кураш бўйича хорижлик маслаҳатчи-мураббий Aрсен Ахмедов жисмоний формани сақлаш учун бир қатор машқларни бажаришга муваффақ бўлишди, буни эса спортчиларимиз мамнуният билан такрорлашди.
Aнъанага кўра фаол жисмоний чигалёздидан сўнг, ушбу онлайн-сессия иштирокчилари бир-бирлари билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди, машғулотни Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов спортчиларга миннатдорчилик сўзлари билар якунлади ва МОҚ юртимиз спортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Трансляция сўнггида у барча мураббий ва спортчиларга тинимсиз меҳнатлари ва умумий ишдаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдирди.

 

Telegramдаги ботимизга обуна бўлинг: https://t.me/olympicuzbot
YouTubeдаги бизнинг каналимиз: https://goo.su/0zmY