Бизнинг онлайн-машғулотлар

Дўстлар! Қуёш ёки ёмғир, иссиқ ёки совуққа қарамай, бизнинг онлайн-машғулотларимиз ўзгармасдир! Сиз билан Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликдаги иккинчи онлайн машғулотини баҳам кўрмоқдамиз.

Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси бош мураббийи Гузал Хуббиева интенсив машғулот ўтказди. Қийин ва машаққатли машқлар якунида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aндрей Петров Ўзбекистон Республикаси Президентига, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитасига уйда машғулотларни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва шунингдек, машғулотлар ва тайёргарлик тўлиқ давом этаётганига ишонч билдирди.

Биз барча спортчиларни келгусида ишлашда давом этишга, соғлиғини мустаҳамлаб боришга ва мунтазам равишда жисмоний машқлар қилишга чорлаймиз. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдирамиз.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!