Онлайн машғулот

Дўстлар! Мана, Ўзбекистон сув спорт турлари федерацияси Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликдаги иккинчи қўшма онлайн-машғулотидан олинган видео.
Махсус инвентарлар ёрдамида интенсив машқлар учта спорт тури – сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси спортчилари учун ўтказилди.
Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.
Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

 

 

Telegramдаги ботимизга обуна бўлинг: https://t.me/olympicuzbot
YouTubeдаги бизнинг каналимиз: https://goo.su/0zmY