Спорт мадҳиялари: We Are The Champions

Спорт томошалари ҳар доим ранг-баранг шоулар, ҳаяжонли ҳис-туйғулар, ёрқин чироқлар ва ёриткичлар билар қўллаб-қувватлайдиган ўн минглаб мухлислар ҳайқириғи ва албатта мадҳиялар куйлашлари билан жозибали!

Расмий мадҳияларсиз замонавий спортни, айниқса йирик мусобақаларни эндиликда тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Ҳеч бир нарса уларсиз тадбирнинг руҳини, миқёси ва кайфиятини етказа олмайди. Бу тантанали, қарийб жунбушвор қўшиқлар тезда эсга олинади ва одамлар қалбига кириб бориб, барҳаёт мусиқий асарга айланади.
Ушбу мадҳиялардан бири энг машҳур рок гуруҳларидан бўлган Queen томонидан ижро этилган композициядир. We Are The Champions («Биз чемпионлармиз») қўшиғи 1994 йилги жаҳон чемпионатининг расмий мадҳияси бўлиб, дарҳол рок жанрини ёқтирмайдиганлар орасида бутун дунёда шуҳрат қозонди. Aлбатта, мадҳия мақомига айланишдан олдин ҳам ушбу қўшиқ гуруҳнинг кўплаб мухлислари орасида жуда машҳур эди.

Қўшиқ 1977 йилда ёзилган ва News of the World альбомининг бир қисми эди (Б томони). Queen гуруҳининг етакчи бастакори ва вокалчиси Фреди Меркьюри эди ва қўшиқ EMI Records (Aнглия) лейбли остида чиқарилган. Қўшиқ муаллифи айтганидек: «Бу мен ёзганларнинг энг жунбушвор қўшиғи, лекин у бутун дунёдаги футбол ва хоккей мухлисларини ўзига мафтун қилиб, ҳар қандай имкониятда қўшиқ айтишга тўсқинлик қилмади».

Ҳақиқатан ҳам, бу мадҳия, ҳар қандай мухлис ва спортчининг қалбида акс садо берадиган оддий ният ва сўзлар туфайли ҳозирги пайтда ҳам энг машҳур ва таниқли спорт мусиқий асари ҳисобланади.

Келинг, ушбу дурдонани биргаликда эслайлик!

Қўшиқ таржимаси:

Менда бир неча бор
Харажатларни тўладим.
Мен жазоландим
Қилмаган жиноятим учун.
Камдан-кам ҳолда қилардим
Қўпол хатолар.
Менинг ҳиссамда эса
Бор эди кўп муаммолар.
Aммо барчасини бажардим
Энди олға бормоғим керак.
Фақат олдинга.

Биз чемпионлармиз, дўстим
Охиригача курашишда давом этамиз.
Биз чемпионмиз,
Биз чемпионмиз.
Бу ғолиблар вақти
Чунки биз – жаҳон чемпионларимиз.

Мен таъзим қилдим
Олқишларингизга жавобан.
Менга шон-шараф ва бахт келтирдингиз
Барчаси улар билан.
Барчангизга раҳмат!
Кураш осон кечмади
балки жуда қийналдим.
Мен учун бу бутун инсоният олдида қийин чорлов,
Шундай қилиб, ютқазмайман
Олға интилишим, фақат олдинга.

Биз чемпионлармиз, дўстим
Охиригача курашишда давом этамиз.
Биз чемпионмиз,
Биз чемпионмиз.
Бу ғолиблар вақти
Чунки биз – жаҳон чемпионларимиз.