Онлайн машғулот

Дўстлар! Онлайн машғулотларимиз тўхтамайди, аксинча янада кучаяди! Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан ўтказилган Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг биргаликдаги машғулотини баҳам кўраётганимиздан мамнунмиз. Спортчиларнинг қизғин меҳнатлари якунида Миллий олимпия қўмитаси президенти Шаабдурахмонов Р.М. спортчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлашини билдирди, шунингдек, уларга садоқати ва меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдирди.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!