Тестдан ўтинг ва оилангиз ҳақида билиб олинг!

Ҳамма одам турфа хил бўлади. Шунга қарамай, бу барчамизни аҳил бўлишга ва ўзаро қўллаб-қувватлашимизга тўсқинлик қилмайди. Шу қаторда, ҳар бир оиланинг ўз қоидалари ва урф-одатлари мавжуд. Яқинларингиз билан муносабатларингиз ҳақида кўпроқ маълумотни бугунги тестимиздан билиб олинг.

1. Эрталаб оилангизнинг барча аъзолари ўз иши билан йиғилишади. Бу вақтда уйингиз одатда қандай кўринишга эга бўлади?

а) Aэропортдаги хайрлашувдек. Фақат бир-биримизни ёноқларимиздан ўпишимиз ва ишга кетишимиз мумкин. Агар керак бўлса, кун давомида қўнғироқ қиламиз ёки ёзиб қўямиз

б) Биринчи бўлиб ҳаммомни банд қилиш ва эпчиллик билан йогуртни музлатгичдан тортиб олиш

в) Жанг майдонига. Уйғониш билан. Ғолиб бутун оилани уйғотади ва нонушта тайёрлаш учун кетади

д) Шинамгина уяга. Нонушта қилишимиз ва узоқроқ суҳбатлашиш учун эрта туришга ҳаракат қиламиз

2. Ёзги ҳордиқ тўғрисида қарор қабул қилиш вақти келди. Aммо оиладаги фикрлар турлича эди. Сиз қандай қарор қабул қиласиз?

а) қизиқишга қараб бўлинамиз: болалар – денгиздаги оромгоҳга, катталар эса шаҳар бўйлаб сайр

б) йўқ, кичкиналар мажбур қилади, акс ҳолда таътил бўлмайди

c) келишиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, учинчи вариантни танлаймиз ва чанғида учамиз

д) ҳамма нарса ҳамма учун қаерда борлигини топамиз ва биз бир жамоа бўламиз

3. Кун давомида неча марта яқинларингизга қўнғироқ қиласиз?

а) деярли ҳеч қачон. Бир-биримизни арзимас нарсалар билан безовта қилмаймиз, барибир, кечқурун кўришамиз

б) кўп эмас, фақат ёрдам ёки маслаҳат керак бўлганида

c) улашмоқчи бўлган қизиқарли ва ғайриоддий нарса юз берганда

д) кўпинча, бундан ташқари оилавий суҳбатда ҳам хабар алмашамиз

4. Яқинда оила аъзоларингизнинг туғилган куни бўлади. Бирга тўпланиб, унга нима бериш ҳақида ўйлайсиз. Қай тарзда танлайсиз?

а) кимдир байрамга торт сотиб олади, айниқса, биз туғилган кунларни нишонламаймиз

б) ҳар ким ўзидан нимадир беради, кўп шошилмаймиз

c) бир кун олдин видеоқўнғироқлашамиз ва совғани ким сотиб олишини ҳал қиламиз

д) санадан бир ой олдин яширин суҳбат қурамиз, совға ва сюрприз тўпламининг барча тафсилотларини муҳокама қилиб оламиз

5. Aгар ҳар кимнинг ҳар хил танлови бўлса, дам олиш куни телевизорни қандай қилиб «бўлишасиз»?

а) шунчаки турли хоналарга кириб, ҳар биримиз ўзимизникини ёқамиз.

б) пультни биринчи бўлиб ким қўлга киритишига боғлиқ

c) Барчаси «тош – қайчи – қоғоз» ўйини билан ҳал қилинади.

д) Муаммо нимада? Барчасини навбати билан кўриб чиқамиз, биргаликда янада қизиқарли

Тест натижаларини билиб олинг.

«а» жавоби кўпроқлар: биз индивидуалистлар оиламиз!

Ошиёнингиздаги ҳамма нарса тенглик ва ҳамкорлик тамойилларига, шунингдек, ўзаро ҳурмат ва ҳиссий яқинликка асосланади. Сиз ҳар доим оиланинг ҳар бир аъзоси мутлақ фикрини инобатга оласиз ва бир-бирингизнинг барча эҳтиёжингизни қондиришга ҳаракат қиласиз. Бирга ва мустақил равишда қандай вақт ўтказишингиздан қатъий назар, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида бўлганингизда ҳам доимо алоқада бўлишингизга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.

«б» жавоби кўпроқлар: Биз шахсий чегараларимизга эга оиламиз.

Сиз ҳақиқатан ҳам барчанинг шахсий маконини қадрлайсиз ва оила аъзоларингизнинг хоҳиш-истагини ҳурмат қиласиз. Бу жуда яхши! Чунки бугунги кунда ўзингизнинг ишингиз билан хавфсиз тарзда шуғулланишингиз ва шу билан бирга оилангиз билан алоқани йўқотмаслигингиз керак. Ҳар бирингиз индивидуал равишда ўзингизни қулайроқ ҳис қилсангиз ҳам, яқинларингиз фаолияти ҳақида доимо хабардор бўлишни истайсангиз. Тезкор хабар алмашинувчилар ва янги мосламалар орқали алоқани синаб кўринг. Масалан, мактабда, ишда, уйда ёки сафарида Zoom ёрдамида уйингиз билан видеоконференция ўтказинг. Бундан ташқари, telegramда гуруҳ яратишингиз ва у ерга барча оила аъзоларингизни қўшишингиз мумкин.

Кўпроқ «c» жавоблар: Биз кучли ва мустақил оиламиз

Бу жуда яхши! Бир-бирингиз билан алоқада бўлишдан хурсанд оиласиз. Ҳар доим хоҳлаган вақтда яқин маслаҳат билан ёрдам беришга тайёрсиз. Ўзаро муносабатларнинг асоси урф-одатларга риоя қилишдир. Шу билан бирга, одамни камдан-кам чеклайсиз ва ҳар доим муросага келишга тайёрсиз. Ёшидан қатъий назар, ҳамма ўзини оиланинг тўлиқ аъзоси деб билади ва у тўғри деб ҳисоблаган нарсани қилиш имкониятига эга. Чунки у тушунилади ва қўллаб-қувватланишига ишонади. Идеал муносабатларни давом эттириш учун бир хил тўлқинда туринг.

Кўпроқ «д» жавоблар: Биз катта аҳил оиламиз

Сизда жуда меҳрибон оила бор ва яширишнинг иложи йўқ! Кўпинча вақтни бирга ўтказасиз. Қаерга борманг – тоғларга, театрга, туғилган кунга, энг яхши компания оила аъзоларингиз. Сизда ким оила бошлиғи эканлиги ҳақида ҳеч қачон савол туғилмайди. Чунки оилавий ҳаётингизда бирон бир вазиятни аниқлаштириш керак эмас. Болалар катталарга ёрдам беришади, буваси ва бувиси ҳақида унутмайди, улар ўз навбатида ҳар доим миннатдорчиликда гилос пирогини пиширишдан ёки бутун оила учун янги ўйин олиб келишдан хурсанд бўлишади. Сиз атрофдагилар учун ажойиб намунасиз, улар албатта сизга интилишлари керак ва буни яхши сабаблар билан айтиш керак. Дарҳақиқат, қариндошларимизга бўлган самимий севги ҳар биримиз учун энг муҳим нарсадир.