Сурункали чарчоқ: дам олгандан кейин ҳам куч бўлмаганда нима қилиш керак?

Сурункали чарчоқ – бу кўпчиликда учрайдиган кенг тарқалган муаммо. Қоида тариқасида стресс, доимий уйқу етишмаслиги ва нотўғри овқатланиш унга асосий сабаб бўлади. Aфсуски, бундай вазиятларда дам олиш кунида етарли уйқу ҳар доим ҳам ёрдам бермайди. Одатда сурункали чарчаш – бу тизимли ечимларни талаб қиладиган муаммоларнинг катта мажмуи.

“Энергия ҳар доим ҳаракатда бўлади. Чексиз энергия билан қувватланиши учун инсон мияси ҳам, унинг юраги ҳам, танаси ҳам доимо ҳаракатда бўлиши керак. Буни муваффақият учун восита эканлигини англаб, онгли равишда қилишингиз лозим. Кўпчилик сутка давомида ишлайди, ҳар қандай катта мақсадларга интилади. Аммо охирида бу мутлақо чарчашга олиб келади. Мақсадларга эришилганда эса соғлиқ кетган бўлади. Руҳий тушкунлик бутун тана ва мияни қамраб олган бўлади ва шу билан у тугайди. Муваффақият бир томондан мия гимнастикаси, иккинчи томондан мия фаолиятига халақит бермайдиган муносиб танадир. Бу мутлақо мутаассиб соғлом турмуш тарзи, доимий парҳезлар ҳамда спортни англатмайди. Бунинг сири мувозанатда ва вақтни тўхтатиш, ўз-ўзини парвариш қилишда”, – деб ўз фикрларини баён қилади невролог Светлана Ковалева.

Хўш, бу муаммодан халос бўлиш ва тўлиқ ҳаётни бошлаш учун нима қилиш керак?

Биринчидан, уйқу режимини ўрнатишингиз керак

Яқинда америкалик миллиардер, ихтирочи ва Tesla компанияси соҳиби Илон Маскнинг услуби жуда машҳур бўлиб кетди. Унинг таъкидлашича, кеча давомида одам атиги 30 минут 6-8 марта ухлаши кифоя. Aммо бу амалиёт соғлиқ учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Баданни одатий иш ҳолатига олиб келиши учун уйқу 7-8 соатгача давом этиши кераклигини унутманг. Бу аллақачон генетик даражада аниқланган: қоронғи тушганда, танада мелатонин – уйқу гормони ишлаб чиқарила бошлайди. Эрталаб қуёш нури одамнинг кўзига тушганда, кортизол ва серотонин ишлаб чиқарила бошлайди. Бу одамни уйғонишга ёрдам беради. Бундан ташқари, 7-8 соатлик мунтазам ухлаш ҳужайраларга керакли энергия тўплашга ва ёғни эритиш жараёнлари бошланишига ёрдам беради. Шунинг учун, кўп бор тасдиқланган мазкур амалиётга амал қилинг.

Куннинг маълум бир режимига одатланинг: уйғонинг ва бир вақтнинг ўзида туринг. Шундай қилиб, мияда одат пайдо бўлади, ухлаб қолишингиз ва тиниқиб уйғонишингиз осон бўлади.

Ошқозон ва ичаклар фаолиятига эътибор беринг

Кўпинча ошқозон бузилишининг сабаблари унинг ишига зид амалдир. Ҳаёт шовқини пайтида кўпинча одам овқатни ташлаб, баъзида тўлиқ тушлик ёки кечки овқатни бутерброд ёки ширинликлар билан алмаштиришига тўғри келади. Бу ошқозон-ичак трактининг ҳаддан ташқари юкланишига олиб келади. Натижада, одам ёмон ухлайди ва ланжлик ҳис қилади.

Сурункали чарчоқдан халос бўлиш учун тўғри овқатланинг, диетангизни кўкатлар ва Омега-3 аминокислоталари ва ёғларга бой овқатлар билан тўйинтиринг. Масалан, кўпроқ балиқ, авакадо ва ёнғоқ истеъмол қилинг.

Ички муаммо ва ташвишлардан халос бўлинг

Aгар доимо муаммо ва ички ҳис-туйғулар ҳақида ўйласангиз, ўзингизни яхши кўрмаган ишга мажбур қилсангиз, тез орада чарчоқ аломатлари хабар беради.

Иммунитетга эътибор беринг

Тез-тез шамоллаш нафақат иммунитетни бузади, балки сурункали чарчоқни ҳам келтириб чиқаради. Шифокорга боринг, ундан иммунитетни ошириш учун керакли витаминларни олинг, шунда кун бўйи энергия билан юрасиз.

Aгар ушбу маслаҳатларга риоя қилсангиз, унда тез орада сурункали чарчоқни унутасиз. Соғлом бўлинг ва чарчаманг.

Манба: https://style.rbc.ru/health/5e81bf139a7947a3d908c17b