Дилшод Казаков: “Спортчиларимиз доимо шифокорлар назоратида”

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Онлайн интервью” лойиҳаси орқали ўзбек спортининг таниқли вакиллари билан суҳбатни давом эттиради.

Шу пайтгача федерациялар раҳбарияти, мураббийлар ёки спортчилар билан суҳбат ташкил қилган эдик. Бугун тиббиёт соҳасига ҳам назар ташлаган ҳолда Ўзбекистон бокс федерацияси бош шифокори, AIBA тиббиёт комиссияси аъзоси, Осиё бокс конфедерацияси тиббиёт комиссияси раиси Дилшод Казаков билан ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тажрибали шифокор онлайн интервью давомида боксчиларимизни карантин пайтида федерация шифокорлари билан қандай назорат қилиб боришаётгани, ўз касбий фаолиятидаги эътиборли вазиятлар ва юртимизда спорт тиббиётининг ривожи ҳақида гапириб берди.