Боксчиларимизнинг онлайн машғулоти

Дўстлар! Биз сизни жанговар машғулотлар ўташга чорлаймиз. Сизга Ўзбекистон бокс федерациясининг Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликдаги иккинчи онлайн машғулотларини тақдим этамиз.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев зарбалар, комбинациялар, тактика ва жанговар стратегияларга асосланган фаол ва мураккаб машғулотларни ўтказди.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдирди.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!