Пандемия даврида барча турдаги иш фаолиятини тартибга солувчи вақтинчалик норматив ҳужжат эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик Агентлиги томонидан “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” ҳақида янги норматив ҳужжат тузиб чиқилди. Мазкур ҳужжатда юртимизда фаолият олиб борадиган ҳар қандай ташкилот ва муассасалар, бозорлар ва барча турдаги хизмат кўрсатиш шахобчаларининг пандемия даврида олиб бориши лозим бўлган фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган. Унга кўра, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўз биносида иш бошлаганда қуйидагиларга амал қилади:

– Ташкилот меҳнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши чоралар мақсадида қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади:

– Ишлаб чиқариш умумий вазифалари боғлиқ бўлмаган цехлар, гуруҳлар, бўлимларни мулоқотини чегаралаш (гуруҳлаш тамойили), гуруҳлар ичида ижтимоий масофанинг сақланишини таъминлаш.Ишларни турли қаватлар, алоҳида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиб ташлаш асосида ишчилар оқимини камайтириш.Уй кийимини ишчи кийимига алмаштиришни фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналар) амалга оширишини ташкил этиш.

– Хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган бўлимлар ишчиларини мулоқотига йўл қўймаслик, тушлик ва оралиқ дам олиш танаффусларида ўзаро мулоқотни чегаралаш.

– Заруриятга кўра — бўлимлар, цехлар ўртасида ҳужжатлар, хомашёлар ёки ускуналарни етказиш учун шахсий ҳимоя воситалари (нафас олиш аъзолари ҳимоя воситалари ва қўлқоп) билан таъминланган алоҳида жавобгар ходимлар ажратиш.

– Маълумотларни электрон шаклда ёки телефон орқали юборилишини жорий этиш.

– Жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш.

– Умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, умивальник ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, ҳожатхона, чекиш жойлари ва шу кабилар).

– Ишчиларни бир марталик ниқоблар билан таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобни камида 3 марта 3 соат ичида ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда), лекин ҳар бир ишчига камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни даволаш учун терининг антисептиклари ва зарарсизлантириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш. Бир марта ишлатиладиган ниқоблар, қўлқоплар ва нам салфеткалардан қайта фойдаланишга йўл қўйилмайди!

– Хизмат хоналари ва жамоат жойларини махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалов ўтказиш.

– Ҳар 2-4 соатда барча юзаларда: эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозларини зарарсизлантириш.

– Корхонани (муассасани, ташкилотни) камида беш кунлик захирадаги ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, нафас олиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари (ниқоблар, респиратор), қўлқоплар билан таъминлаш.

– Ишлаш хоналарида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки сменада камида икки марта).

– Ишчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш устидан кучайтирилган ички назоратни ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш.

– Тушлик пайтида ва дам олиш пайтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир мартали ишлатиладиган идишлардан фойдаланган ҳолда ишчиларни марказлаштирилган овқат билан таъминлашни ташкил этиш.

– Ишчилар учун марказлаштирилган овқатланиш ташкил қилинганда бўлимлар, цехлар ва касабалар томонидан ошхонага ташриф буюришни график асосида ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахмат усулида ўтиришни ташкил этиш, овқатланиш вақтини минимал тартибга солиш (30 дақиқадан кўп бўлмаган).

– Овқатланиш хонаси йўқ бўлганда — иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, махсус мўлжалланган хонани ёки овқатланиш учун хонанинг бир қисмини, қўлларни ювиш учун жой ва тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан жиҳозлаш.

– Ошхоналар ишини озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган умумий овқатланиш корхоналарида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ва дезинфекция чораларига оид тавсияларга мувофиқ ташкил этиш.

Шунингдек, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам ўз ўрнида қуйидаги тавсияларни бериб ўтади:

– Ходимлар эрталаб ишга келганда аввал уларнинг тана ҳароратини ўлчаб, врач умумий кўригидан ўтказиб сўнг ишга куйиш.
Ишдан қайтаётган вақтда яна тана ҳароратини ўлчаш.
– Агар ишчида шамоллаш аломатлари бўлса,кучли холсизлик сезса дарҳол тиббиёт маркази махсус гуруҳига мурожаат қилиш. Дарҳол коронавирусга таҳлил олиш. Жавоби чиққанидан сўнг ишга қўйиш.
– Тиббий марказда COVID-19 га қаратилган тезкор тиббий гуруҳ тузиш ва ҳар бир мурожаат ва маълумотни анализ қилиб тегишли чора кўриш
– Барча ишчиларнинг яқин кишилари (доимий мулоқотда бўладиган инсонлар) мазкур касалликка чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳақида зудлик билан тиббий марказнинг тезкор гуруҳига ахборот бериши зарур