МОҚ хабарлари (24-сон)

Янги кун – янги маълумотлар. “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг яна бир сонини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дастуримизнинг “Онлайн интервью” қисмида Ўзбекистон бокс федерацияси бош шифокори, AIBA тиббиёт комиссияси аъзоси, Осиё бокс конфедерацияси тиббиёт комиссияси раиси Дилшод Казаков билан боксчиларимизнинг карантинни қандай ўтказишаётгани, коронавирусга қарши кураш, спортчиларимини мазкур хавфли инфекциядан сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва бошқа мавзулардаги суҳбатни томоша қилишингиз мумкин.

1900 йил 14 май куни Парижда Иккинчи Олимпия ўйинлари бошланди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада илк бор аёллар иштирок этишди. Айнан шу санада 1836 йил шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпиони Вильгельм Стенли, 1943 йил эса ўзбек футболининг ҳақиқий афсоналаридан бири Биродар Абдураимов таваллуд топган.

Шунингдек, ушбу дастуримиз давомида уйда қолишингиз учун шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар, видеолавҳалар ҳамда фойдали бадантарбия машқлари ўрин олган.