Достонбек Отаболаев: «Эронлик мураббийимиз билан Олимпиада даражасидаги спортчи бўлмоқдамиз»

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси карантин кунлари мухлислар учун намойиш этаётган «Онлайн интервью» лойиҳасини фаол давом эттирмоқда.

Ўзбек спортининг таниқли вакиллари билан олиб борилаётган мазкур лойиҳанинг бугунги меҳмони каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Отаболаев бўлади. Маҳоратли спортчимиз суҳбат давомида терма жамоамиз таркибида бўлаётган ўзгаришлар, ўз фаолияти ва жаҳон каратэсига оид қизиқарли мавзулар ҳақида гапириб берди.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!