МОҚ хабарлари (23-сон)

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан намойиш этилаётган “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадонингиз меҳмони. Бугунги дастуримиз орқали ҳам спорт мухлислари учун бир қатор қизиқарли лавҳаларни тайёрлаб қўйдик.

Ушбу сонимизда таниқли каратэчимиз Достонбек Отаболаев билан ўтказилган суҳбат эътиборингизни тортиши, шубҳасиз. Шунингдек, дастур давомида кун тарихига оид қизиқарли янгиликлар, бугунги санада туғилган таниқли инсонлар, Пан-Америка қиличбозлик конфедерацияси президенти, ҳамюртимиз Виталий Логвин билан ўзбекистонлик қиличбозлар ўтказган соғломлаштирувчи машқларни томоша қилишингиз мумкин.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!