Спорт тарихи. Шаҳрам Ғиёсов

Aгар ўз йўлингиздан қатъият билан юрсангиз, унда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ! Бокс бўйича хаваскорлар ўртасида Олимпиаданинг кумуш медаль совриндори, жаҳон чемпиони ва ҳозирда профессионал спортда ажойиб карьера «қураётган» боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўз мисоли орқали бу ҳақиқатни исботламоқда. Ўз тезлиги ва техникаси билан Риони забт этган, икки унвонни ҳимоя қилган ва оддийгина бутун дунёга танилган ҳақиқий спортчи бухоролик «ғаройиб йигит» бўлган чемпионимиз ҳақида ушбу видеода кўпроқ маълумот олинг!