Овқат тартибимиз эскирди

Келажакда анъанавий ишлаб чиқариш озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўсиб бораётган дунё аҳолиси эҳтиёжларини қондира олмайди.

Ҳозирги кунда БМТ маълумотларига кўра, дунёда 7 миллиарддан ортиқ одам яшайди ва 2050 йилга келиб аҳоли сони қарийб 3 миллиардга кўпаяди. Бу эса озиқ-овқат танқислиги ва ҳатто очарчиликка олиб келади. Коронавирус пандемияси билан вазият янада оғирлашади: инқироз гуманитар фалокатга туртки бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли.

Бундан ташқари, экологик муаммолар экинлар ёки яйловлар учун ўрмонларни кесишни тўхтатишни талаб қилади. Шу билан бирга ер юзи аҳолиси муҳим минераллар ва витаминларга бой юқори сифатли озиқ-овқатга муҳтож бўлади. Шу сабабли, кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари олдида савол туғилади: соғлом турмуш тарзини қандай таъминлаш керак ва ўсаётган аҳолини нархини оширмасдан туриб сифатли табиий маҳсулотлар билан қандай боқиш мумкин?! Маҳсулотларни генетик таҳрирлаш бўйича қўшимча тадқиқотлар зарурми ва келажакда ҳужайралар ишлаб чиқарилиши тартибга солиниши мумкинми?

Бу саволга жавоб маҳсулот ишлаб чиқаришнинг муқобил усулларини излаш ва биологик парчаланадиган қадоқларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ишланмаларда бўлиши мумкин.

Масалан, муқобил оқсилларга эга гўшт 2030 йилга келиб одатдагидан бир неча баравар арзонга тушади. Бундан ташқари, инновацион маҳсулотлар экологик вазиятни яхшилайди. Чунки иссиқхона газлари эмиссияси деярли икки баравар камаяди.

Яқин келажакда инсон қонини текшириш асосида унга зарур маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда индивидуал овқатланиш танланади.

Янги маҳсулотлар даври

Бугунги кунда замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бир қатор компаниялар мавжуд. Масалан, ҳужайра технологиялар асосида етиштириладиган соғлом фастфуд, муқобил сут, балиқ – 2025 йилга келиб ушбу сегментдаги бозор ҳажми 300 миллион доллардан ошади.
Умуман олганда, ҳужайра маҳсулотлар ишлаб чиқариш истиқболли келажакка эга. Бундай озиқ-овқат баъзи ўсимликларнинг гўштга ўхшаш ҳужайраларидан яратилади.

Ҳозирги вақтда инсоният келажак озиқ-овқати учун фақат биринчи қадамларни ташламоқда. Aммо айтишимиз мумкинки, улар жуда самарали. Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган кўплаб стартаплар бизга озиқ-овқат масаласи, албатта, ҳал қилинишини исботламоқда.

Тўлиқ маълумотлар РБК:
https://www.rbc.ru/trends/futurology/5eb3f15a9a79470728554a43?from=center