Бекзод Абдураҳмонов: “Эркин курашчиларимиз ҳам Олимпиадада уялтириб қўйишмайди”

МОҚ томонидан сизлар учун намойиш этиб бораётган “Онлайн интервью” дастури ўз ишини давом эттиради. Бугун эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Маҳоратли курашчимиз суҳбат давомида мухлислар учун қизиқ бўлган АҚШдаги фаолияти, Токио Олимпиадасига тайёргарлиги ва ўз олдига қўйган режалари ҳақидаги тўхталиб ўтган.