Буюк шахслар уйқуси

Бир суткада 8 соат – бу бутун инсониятнинг уйқу меъёри бўлиб, сайёрамиздаги камчилик бунга риоя қилади. Бироқ, қоидаларда ҳар доим истиснолар мавжуд! Биз сизга тарихда ушбу меъёрни эътиборсиз қолдирган ва уйқу жадвалини ўзгартирган машҳур одамлар мисолини келтирамиз. Эҳтимол, уларнинг ғайриоддийлиги сабаби ҳам шундадир.

Гай Юлий Цезарь

Рим республикасини максимал даражада кенгайтирган буюк саркарда, сиёсатчи ва файласуф. Замондошлари сўзларига кўра, тинимсиз ишлаган ислоҳотчи «ҳамма нарсани ҳамма жойда қилишга муваффақ бўлган инсон». Ҳатто замонамизда ҳам кўп ишлайдиганларга насбатан «Юлий Цезарга ўхшайсиз» деган сўз синонимга айланган. Замондошлари сўзларига кўра, Цезарь кунига атиги 4 соат ухлаган.

Леонардо да Винчи

Дунёда полифаз уйқу алоҳида оммавийликка эришмоқда. Бу сизнинг суткада ҳар 4 соатда 20 дақиқа ухлашингиздир. Бу сезиларли вақтни тежайди ва тананинг керакли дам олишни таъминлайди. Шифокорлар ушбу тажрибани тайёр бўлмаган одамларга тавсия қилмасалар ҳам, бундай уйқу тактикаси самарадорлигингизга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Далиллардан бири Леонардо да Винчидир. Унинг қайд этишича, ўзининг энг яхши асарлари яратилишида шундай режимга амал қилган.

Бенжамин Франклин

AҚШнинг таниқли сиёсатчиси, Фанлар ва Санъат Император академияси аъзоси, бифокал оптика, тебранадиган стул ихтирочиси, ҳунарманд, типограф ва шунчаки даҳо бу инсон ҳар доим қатъий уйқу режимига риоя қилган – кунига 4 соат.

Наполеон I Бонапарт

Сорбонна профессори ва «Наполеон ёки Халоскор ҳақида афсона» асари муаллифи Жан Тюлар айтганидек: «Буюк император эрталаб соат 7 да турди. 10:00 да нонушта қилади, кейин Бонапарт соат 13:00 гача ишлайди, йиғилишларда қатнашади. Кечки овқат соат 17: 00да, баъзан эса соат 19:00 да берилади ва ҳукмдор соат 01:00 да ухлашга ётади. Соат 03:00 да у ювиниш учун уйғонади ва ўқийди, икки соатдан кейин яна ухлаб қолади. Кунига икки қисмга бўлинган тўрт соатлик уйқу. Фақат фавқулодда ҳолатларда императорни уйғотиш мумкин эди.

Никола Тесла

«ХХ асрни кашф этган» одам уйқуга муносабати жуда оддий эди. Унинг режими «Сиз энди кучсиз бўлганингизда ухлайсиз» қоидаси эди. У кетма-кет 3 кун ишлаши мумкин эди ва кейин у тахминан бир кун ухларди. Эртаси куни яна ишга киришарди.

Уинстон Черчилль

“Бош вазир эрталаб соат 8.00 атрофида турарди ва соат 11.00гача хатларга жавоб берар, газета ўқир ва буйруқ бериб ётарди. Кун учрашувлар ва конференциялардан иборат эди ва соат 17.00 атрофида Черчилль бир ярим соатга уйқуга ётарди. Танаффусдан кейин у яна ишга қайтарди ва соат 03:00 гача ишлади. Ўртача, сэр Уинстон Черчилль кунига олти соат ухларди, аммо икки бўлакка бўлган ҳолда …”, – дея унинг замондошлари шундай бир йилномани сақлаб қолишган. У ўз даҳосининг хотираларини батафсил ўрганган.

Манба: https://style.rbc.ru/health/?utm_source=rbc&utm_medium=topline&utm_campaign=health_button