Япон тилини нолдан ўрганишингиз мумкин!

Япон тили грамматикаси ва ёзув хусусиятлари бўйича дунёдаги энг қийин тиллардан бири. Бундан ташқари, унинг таркиби ва тузилиши Европа тилларидан анча фарқ қилади. Шунга қарамай, баъзи маслаҳатлар мавжудки, улар ёрдамида япон тилининг асосий кўникмаларини бир йил сарфламасдан бир неча ой ичида ўрганишингиз мумкин.

Япон тилининг хусусиятлари

Япон тилининг асосий хусусияти шундаки, японча иероглифлар ёрдамида сўзлашув ва ёзма нутқ алоҳида-алоҳида ўзлаштирилиши керак. Ёзувни ўрганиш энг қийин жиҳатидир, чунки у учта тизимдан иборат бўлиб, иккитаси хирагана ва катакана – бўғинли алифболарга бўлинади. Катакана ёрдамида япон тилидаги барча ўзлаштирма сўзлар ва хирагана билан сўзлар ўртасидаги грамматик алоқалар ўргатилади. Сўзнинг асоси хитойликлардан япон тилига ўтган иероглифлардан иборат бўлган кандзи тизими орқали етказилади. Aгар тўсатдан сўз ёзаётганда, қайси тизим сизга кераклигини унутган бўлсангиз, шунчаки хираганадан фойдаланишингиз мумкин.

Катакана

Япон тилидаги синтаксис жумладаги сўзлар тартиби каби мураккаб эмас. Шуни ёдда тутиш керакки, кесим (ўзбек тилида бўлгани каби) ҳар доим охирида бўлади ва аниқловчи аниқланадиган сўздан олдин бўлиши керак. Aгар контекстдан сиз гап нима ҳақда кетаётганини тушунсангиз, унда эга бекор қилиниши мумкин.

Хирагана

Япон тилининг афзаллиги шундаки, ўзгарувчан сўзларнинг мураккаб шакллари йўқлиги. Масалан, кўплик шакли сўз охирига қўшиладиган махсус қўшимча ёрдамида узатилади. Япон тилида келаси замон йўқ, лекин бегона одамга мурожаат қилишда 3 даражали мулозамат мавжуд: дўстона муносабатда «сен», расмий ҳолатларда ва ҳурмат кўрсатганда «сиз» дейилади.
Товушлар деярли рус тилини эслатади. Шунинг боис сиз учун энг қийин нарса ёзма тилни ўрганишдир.

Ўрганиш усуллари

Япон тилини одатий тил каби ўрганиш мумкин: мустақил, гуруҳ бўлиб ёки индивидуал ўқитиш орқали. Уларнинг ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари бор, уларни алоҳида муҳокама қиламиз.

Гуруҳ дарслари

Ҳозирда кўплаб йирик шаҳарларда япон тилини ўрганиш марказларини топишингиз мумкин. Ўқитувчи билимига ишониш мумкин бўлган бундай ўқув муассасаларининг афзалликлари ўқитувчиларда тил ўрганиш жараёнини тезлаштиришнинг замонавий усуллари мавжуд. Aммо барибир ўзингиз уйда иероглифларни ўрганишингиз, сўзларни қулоққа эшитилишини талаффуз қилишингиз ва ёдлашингиз кераклигини унутманг.

Гуруҳ машғулотларининг камчилиги шундаки, сиз қолганларга мослашишингиз керак. Чунки у ерда кўпчилик талабалар ҳар хил билим ва қобилиятга эга.

Индивидуал машғулот
Бу ерда, албатта, ўқитувчи даражангизга қараб сизга мослашади. Бундан ташқари, ҳаётий суръатингизга қараб, дарслар учун қулай вақтни белгилашингиз мумкин. Ёмон тарафи – дарсларнинг нархи қимматлигида.

Мустақил ўрганиш

Ушбу усул жуда яхши, чунки сиз ҳеч кимга ҳеч нарса тўлашингиз шарт эмас. Аммо муваффақиятингиз интизомингизга боғлиқ: мунтазам равишда шуғулланишингиз керак бўлади. Натижангиз ҳам яхши дарсликка боғлиқ. Сизга муаллифлари Е.В. Стругова ва Н.С. Шефтелевич бўлган «Япон тилида ўқинг, ёзинг ва гапиринг», шунингдек, Л. Т. Нечаеванинг «Янги бошловчилар учун япон тили» дарсликларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Aммо, афсуски, улар фойдаланадиган лексика кундалик мулоқот эҳтиёжларини тўлиқ қондирмайди. Шу сабабли, параллел равишда луғат бўйича Япония нашрлари китобларидан ўрганиш керак.

Шундай қилиб, биринчи навбатда нимани ўрганишимиз керак:

– бўғин товушларини ўрганинг ва шундан кейингина иероглифлар ва грамматикани ўрганишни бошланг. Эркин мулоқот учун камида 2000 та иероглифни билишингиз керак. Кўп ўқитувчилар бунча миқдордаги сўзни эслаб қолиш учун хаёлий фикрлашдан фойдаланишни маслаҳат беришади.

– ҳар куни машқ қилинг, акс ҳолда натижага эриша олмайсиз.

– машғулотингизни ранг-баранг қилинг: япон мусиқасини тингланг; дафтарга бирор нарса ёзинг; «YouTube»да япон тилидаги каналларни томоша қилинг, ўзингиз учун сунъий тил муҳитини яратиш янгиликларни ўқинг ва ҳ.к.

– талаффуз ва эшитишни назорат қилиш учун япон тилига оид махсус дастурларни юклаб олинг.

– иероглифларни эслаб қолиш учун карталар асосидаги ўйинларга ўхшаш машқларни бажарадиган Ankidroid дастурини юклаб олинг. Иероглиф тасвирланган карталар доимий равишда смартфонингиз экранида пайдо бўлади, дастур ёдлаш даражасини оширади.

– Сўзларни алоҳида ўрганманг, лекин уларни ибора ёки жумлаларнинг бир қисми сифатида эсланг.

– ХХI асрда, технология дунёсида, агар Японияда яшамасангиз ҳам, тил билсангиз, қийин бўлмайди. Янги дўст топинг ва машқ қилинг.

Ушбу маслаҳатлардан фойдаланинг ва унутманг, бу тилни ўрганиш учун сизда кучли ғайрат ва темир интизом бўлиши керак. Шундан кейин тез орада япон тилида гаплаша бошлайсиз. Омад тилаймиз!

Манба: https://mirjapan.ru/kak-bystro-vyuchit-yaponskij-yazyk-s-nulya/