МОҚ хабарлари (21-сон)

Карантин даврида мухлисларимиз учун намойиш этилаётган «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастури ўз ишини давом эттиради.

Ҳукуматимиз томонидан спортчиларимизнинг уй шароитида шуғулланишлари учун ҳам имкониятлар яратиб берилмоқда. Куни кеча бир гуруҳ спортчиларимизга уйда машғулот олиб боришлари учун керакли инвентарлар етказиб берилган эди. Улар мана шундай эътибордан мамнун ҳолда ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, бугунги дастуримизда тиб илмининг султони Абу Али ибн Синонинг вабо пайтида инсон нималарга амал қилиши кераклиги ҳақидаги ўгитлари, таниқли спортчиларимиз билан бадантарбия машқлари, кун тарихига оид энг қизиқарли воқеликлар, эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов билан суҳбат ўрин олган.