Санъат — бу лаҳзани ушлашдир. 1-қисм

Чиройли онларни суратга олишнинг ўз лаҳзаси бор. Айниқса спорт соҳасида ҳам.
Спорт фотожурналистикаси – бу сураткашнинг ортида машаққатли меҳнат турадиган фавқулодда қизиқарли фотосанъат тури. Ўз ишининг ҳақиқий устаси профессионал спортчининг жўшқин чиқишидан сўнг ҳис-туйғуларга тўла лаҳзани, мағлубиятнинг аччиқ дақиқаларини ёки ғалабадан завқланишни ҳис қилиши мумкин. Ушбу жанрнинг ажралиб турадиган энг ёрқин хусусияти, ҳатто шахмат мусобақасини суратга олаётганда ҳам динамикани топа олишдир.

Нафақат эстетик, балки кучли руҳий туйғуларни ўз ичига олган фотосуратларни ҳақиқий санъат асари деб аташ мумкин. Улар орқали спорт руҳини, драматикасини, ўртанишини ва томошанинг қувончини ҳис қила оласиз.

Ушбу мақолада сизга ХХ-ХХI асрлар спортидаги энг яхши расмлар орқали бу оламига кириб боришни таклиф қиламиз. Уларнинг кўплари спорт журналистлари учун пинҳона “муқаддас” дея ҳисобланадиган Sports Illustrated нашрида чоп этилган. Баъзи фотосуратлар сизда аралаш ҳиссиётларни келтириб чиқариши мумкин. Айримлари сизни ёрқин ҳисларга ошно этса, баъзилари унчалик аҳамиятсиз кўриниши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Шунга қарамай, бу кадрлар шунчаки гўзалликни мадҳ этувчи тарона эмас, балки жаҳон спорти тарихидаги энг жунбушли лаҳзаларни хотирангизга солиш учун яхши имкониятдир.

1.

1966 йил 14 ноябрда Муҳаммад Aли ҳозиргина «Катта Мушук» Кливленда Уильямсни нокаутга учратди ва жаҳон чемпионлиги камарини ҳимоя қилди. Нил Лейфернинг афсонавий фотосурати.

2.

1954 йил 29 сентябрдаги бейсбол мусобақаси. Фотограф «Олтин қўлқоп» нинг 12 карра ғолиби Вилли Мейснинг тўпни ушлашга муваффақ бўлган пайтни суратга олган.

3.

1955 йил 30 ноябрь куни америкалик боксчи Кармен Базилио Тони ДеМарко устидан ғалабасини нишонлаяпти. Ўшанда Базилио 12-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган ва ўз фаолиятида биринчи марта жаҳон чемпиони бўлган эди. Фотосуратчи Хай Пескин.

4.

Монреаль ёзги Олимпия ўйинлари, 1976 йил 2 август. Суратда — Надя Команечи. Руминиялик гимнаст брусья ва тўсинда сакраш бўйича мутлоқ биринчи бўлди. У халқаро мусобақаларда турли баландликдаги брусьяларда машқ бажариб, энг юқори “10.0” балл жамғарган биринчи гимнастикачи бўлди. Фотосуратчи — Нил Лейфир.

5.

2008 йил 16 август куни Пекин Олимпиадасида америкалик сузувчи Майкл Фелпс 100 метрга баттерфляй усулда ўтказилган финал мусобақасида сербиялик рақибини 0,01 сония фарқ билан доғда қолдирди.

6.

2004 йил 21 сентябрь. Афина-2004 Паралимпия ўйинлари. Испаниялик сузувчи Висенте Хавьер сузишни  бошлади. Ўшанда у кумуш медални қўлга киритди.

7.

Бу лаҳзани спорт журналистлари ва мухлислари «Худонинг оёғи» деб аташди. Ўшанда россиялик дарвозабон Игорь Aкинфеев испанлар билан пенальтилар сериясида тўпни оёқлари билан қатйра олди ва шу билан Россиянинг ¼ финалга чиқишини таъминлади. Шундан сўнг, Aкинфеев миллий қаҳрамонга айланди.

8.

Германия терма жамоаси футболчилари – Томас Мюллер ва Марко Ройс Жанубий Корея билан омадсиз ўйиндан сўнг. Германия ЖЧлардаги тарихида биринчи марта 2018 йилда плей-оффга чиқа олмасдан турнирни тарк этди.

9.

2019 йил, «Детройт» дарвозабони Жимми Ховард «Нэшвилл» жамоасига қарши баҳсда танаси билан шайба йўлини тўсаяпти.

Спорт фотосуратлари кўплаб қизиқарли фактлар, қиёфалар ва лаҳзалар билан тўлиб тошган. Aфсуски, битта мақола доирасида спорт тарихидаги энг яхши фотосуратларни намойиш эта олмаймиз. Шунинг учун бу мавзу ҳали давом этади…