Замонавий бешкурашчиларимиз онлайн халқаро мусобақада иштирок этишди

Хабар берганимиздек, ўзбекистонлик замонавий бешкурашчилар Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи ташкил қилган онлайн мусобақада иштирок этишди. Федерация раиси Баҳромжон Газиев бошчилигидаги спортчиларимиз мусобақани кўнгилдагидек ўтказишганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, турнир илк бор ташкил этилани боис 800 дан ортиқ иштирокчининг кўрсаткичларини бир вақтда жинс ва ёш тоифаларида классификация қилиш қийинчилик туғдирди. Халқаро ташкилотнинг маълум қилишича, натижалар яқин кунлар ичида эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, мусобақада қатнашчилар турли гимнастика машқларини бажарган ҳолда лазерли тўппончадан ўқ отиш бўйича баҳс олиб боришган.