Дам олиш кунларини фойдали ўтказиш керак!

Дам олиш кунларини фойдали ўтказиш керак!

Яна бир карантин кунида Миллий Олимпия қўмитаси ходимлари ва кўплаб спорт федерациялари вакиллари бир вақтнинг ўзида иккита қизиқарли маъруза бўлган маърифий йўналишдаги онлайн конференция ўтказдилар.

Дастлаб нутқ олган Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти бош мутахассиси Беҳзод Ибрагимов маърузани қизиқарли олиб борди. Унда Бухоронинг Етти пири ҳақида сўз юритилиб, у ерда Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд каби таниқли пирлар ҳақида сўз юритилди.

Иккинчи маърузани департамент етакчи мутахассиси Нафиса Aҳмедова олиб борди ва у ўзи магистратура босқичини тугатган Туркия таълим тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ўқув қисми тугагандан сўнг, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М.Шоабдураҳмонов ўз фикрларини билдириб, ходимлар билан суҳбатлашди, шунингдек, иш ва кундалик ҳаёт учун фойдали маслаҳатларни берди.

Қувонарлиси шундаки, карантин шароитида ходимлар онлайн режимда бўлса ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлишди.