Онлайн тренинг давом этади!

Спорт яшайверади! Онлайн тренинг давом этади!

Бугун сиз билан Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда онлайн машғулотларини баҳам кўряпмиз.
Енгил атлетикада кўплаб йўналишлар мавжудлиги сабабли, умумий машғулотларда мураббийлар штаби «кичик» мушак машқларга эътибор беришга қарор қилди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Гўзал Хуббиева таъкидлаганидек, бу мушаклар нормал шароитда ҳар доим ҳам қувват билан таъминланмайди.
Машғулотлар якунига етгач, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шоабдураҳмонов мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва спортчиларга қилаётган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. У олға интилишга чақирди ва ҳамкасблари билан спортчиларни карантин шароитидаги режаларини муҳокама қилди.
Миллий олимпия қўмитаси раҳбари барча спортчиларни келгусида машғулотларни фаол давом эттиришга, соғлиғини яхшилашга ва мунтазам жисмоний машқлар қилишга чорлади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ўз уйларида шуғулланиш учун куч топаётгани ва улар ноодатий шароитга сабр-тоқат билан мослашаётгани учун ташаккур билдирди.
Биргаликда биз барчасини енгиб ўтамиз!