Елена Исинбаеванинг тарихий рекордини ёд оламиз

Олимпия ўйинлари ўз тарихида бир нечта афсонавий атлетларнинг чиқишига гувоҳ бўлган. Бироқ улар орасида лангарчўпга таяниб сакраш бўйича 2 карра Олимпия ўйинлари чемпиони россиялик Елена Исинбаеванинг ўрни ўзгача.

Исинбаева 2008 йил Пекинда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида ўзи ўрнатган 28 жаҳон рекордларининг бирига гувоҳ бўлган эдик. Елена дастлабки чиқишларида катта қийинчиликсиз олтин медаль тақдирини ҳал қилган бўлса, ўзига берилган имкониятларнинг бирида 5,05 метр баландликдан ошиб ўтиб, амалдаги Олимпиада рекорди ва ўз даврининг жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган.

Келинг, барчасини ёдга оламиз: