Хотира ва қадрлаш куни билан

Қадрли юртдошлар!

Миллий олимпия қўмитаси Сизни ва оилангизни – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди! Ушбу кун кўп йиллардан бери халқимиз учун тинч ва осуда осмон нақадар муҳим эканлигини эслатиб туради. Илохим, ҳар доим шундай бўлиб қолсин ва биз, фарзандларимиз ва набираларимиз уруш нима эканлигини ҳеч қачон билмайлик. Бугун ушбу кунни бизга тортиқ этган фахрийларимизга миннатдорчилик билдирамиз! Уларнинг жасорати ва матонати олдида бош эгамиз!