Карьера терапияси

Бизнес бошлаш ёки бошқа мамлакатга кетишни ўйлаяпсизми? Шу билан бирга, ҳаётингизни тубдан ўзгартириш ғояси куну тун фикрларингизни тарк этмаяптими? Демак, сиз энди хотиржам эмассиз ва ўзгаришни хоҳлайсиз.

Фақат бирон бир сабабга кўра ҳеч нарса қилмаяпсиз… Келинг, нима сизни ҳаммасини пайсалга солишга нима мажбур қилаётганини аниқлаштириб олайлик.

Бунинг учун бир нечта изоҳлар мавжуд:

1. Биз лаҳзалик завқланишни кутяпмиз

Қоида тариқасида, вазифа қанчалик катта бўлса, уни амалга ошириш ва тайёрлашга кўпроқ вақт кетади. Бизга бу ёқмайди, чунки биз ҳар доим ҳамма нарсани тез ва зудлик билан бўлишини хоҳлаймиз. Шу сабабли, одамлар биринчи қийинчиликларга дуч келганда, бошлаган нарсаларини кўпинча ярмига етказмасдан ташлайдилар. Бизда шундай шубҳалар пайдо бўлади: қимматли вақтимни йўқотишим ва беҳуда сарфлашим менга шунчалик керакмиди? Балки йўқ. Ёки дангасалик учун яна бир баҳона топгандирсиз. Шунинг учун фақатгина камадан кА одам муваффақиятга эришади. Улар одатда электрон почтасини қайта текшириб кўриб ўтирмасдан фойдали дастурни ўрганадиган, “Facebook”даги янгиликларни кузатиб юрмасдан, ўз лойиҳасини яхшилайдиганлардир. Шундай қилиб, кўпчилик шубҳа қилганда, «жиннилар» дунёни забт этишади.

2. Биз доимо қўрқамиз

Кўпинча ўз ишимиз устида ишламаймиз, чунки ҳар хил масалаларни ҳал қила олмаймиз. Масалан, агар бир инсон видеоролик суратга олаётган ёки унга сценарий ёзаётган бўлса, қандай услубни танлашни, қандай монтаж қилишни, қаерда суратга олишни ва янги тўсиқлар ишни бошлашга халақит беради каби шубҳаларни излай бошлаймиз. Эҳтимол, муваффақиятсизликка учрашдан қўрқамиз. Натижада, «тик ҳолда» ўтиришда давом этамиз ва ҳеч нарса қилмаймиз.
Ёмон иш қилишдан қўрқиш ёки ҳадик ишимизни ҳам кечиктиради.

3. Биз ўз келажагимизни қайта баҳолаймиз

Кўпинча ҳал қилувчи қадам қўйишдан олдин тўхтаб, ўзимизга шундай деймиз: «Бирор нарсани тугатишим керак. Шундан кейин мен бу ишни тезда бажараман, лекин ҳозир ва бугун эмас». Кўпчилигимиз режалаштирган вазифаларимизнинг узун рўйхати бор, чунки келажакда кўп иш қилишим мумкин, деб ўйлаймиз. Бу жуда самарали ва динамик кўринади. Aммо кўп кишиларда энг яхши ғояларни амалга ошириш учун ҳеч қандай имконият йўқ.

Илон Маскнинг бошида ҳеч бир маҳсулотлари мукаммал эмас эди. «Ўзни оқлаш» мантиғига кўра, бозорга электр машинаси олиб киришнинг маъноси йўқ, чунки уни зарядлаш учун жой йўқ.
Хўш, нега муваффақиятсизлик юз бермади? Маск ғоя пайдо бўлиши биланоқ уни ҳаётга татбиқ этди ва идеал ҳолатга келтириш учун ҳамма нарсани қилиш кераклигини яхши билганлиги сабаблидир.

4. Хаёл дунёсида яшаяпмиз

Йўқ, албатта, биз буни атайлаб қилмаяпмиз. Aслида, миямиз озгина таҳдид ёки психологик зарба билан онгимизни стрессдан ҳимоя қиладиган тарзда яратилган. Шундай қилиб, «ўз-ўзини алдаш» пайдо бўлади. Бу жараён мутлақо онгсизлик бўлиб, тушунчамизни четлаб ўтади. Бошқача айтганда, уни бошқармаймиз. Натижада нима бўлди? Хаёлий ҳолатларга ҳақиқий вазиятларни ихтиро қилиш ва мослаштириш онг остида қолди. Aйнан идрок этишни яхши кўрамиз. Биз нарсалар аслида қандай бўлганлиги учун эмас, балки хаёлимиз туфайли ўзимизни оқлай бошлаймиз.

Хулоса шуки, узоқ хаёл суриш ва ҳаракатсизликни оқлашнинг ҳожати йўқ, фақат ҳозир ўйлаганингизни қилишингиз керак.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, хатолардан қўрқмаслигингиз керак. Агар қўрқувсиз, бир кунни йўқотиб, номаълум томон қадам ташласангиз, ҳаётингизни яхши томонга ўзгартиришингиз ва ёқимсиз вазиятни ўз томонингизга оғдиришингиз мумкин.Манба: https://pro.rbc.ru/news/5e5e381e9a79471262fb66d9