Самарқанд: Шарқ афсонасидан фотоальбом

Дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, Шарқнинг «марвариди» – Самарқанд сайрига шўнғинг.

Милоддан аввалги VIII асрда ташкил этилган Самарқанд шаҳри минг йиллар давомида Шарқ цивилизациясининг марказларидан бири бўлиб келган ва ҳар доим Буюк Ипак йўли савдо йўлларида муҳим бўғин ҳисобланган.

ХIV асрда Aмир Темур ҳукмронлиги даврида Самарқанд ўз мулки чегараларини шимол ва ғарбга томон кенгайтирди. Бу қадимий шаҳар салтанат пойтахти деб эълон қилинди. Бу ерда ўз даврининг энг моҳир меъморлари, етук ақл соҳиблари – ўрта асрлар дунёсидан олдинда бўлган олимлар, файласуфлар ва шоирлар меҳнат қилишган. Замонавий Самарқанд – дунёнинг турли бурчакларидан юз минглаб сайёҳларни ўзига жалб қиладиган маданий бойлик ўлкасидир.

Регистон майдони ХII-ХIV асрдаги Ислом меъморчилигининг яққол намунасидир. Бу ерда Улуғбек, Тиллакори ва Шердор мадрасалари жойлашган.

Тиллакори мадрасасининг ички қисми

Улуғбек мадрасаси шифти


Мадрасадаги ҳужралар

Шоҳи Зинда – бу Қорахонийлар ва Темурийлар аслзодаларининг XIII асрдан XV асрига қадар қурилган мақбаралар ансамбли.

Гўри Амир мақбараси. У ерда Амир Темур ва унинг энг яқин қариндошлари дафн этилган.