МОҚ хабарлари (20-сон)

«МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадонингиз меҳмони. Ушбу дастуримиз ҳам сизларни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.

Президентимиз томонидан бир гуруҳ спорт фахрийларига Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўлланган мукофотлари ўз эгаларига тарқатилди. Табиийки, кўрсатилаётган бундай эътибордан фахрийларимиз ҳаёжонларини яшириб тура олишмади. Шунингдек, велосипед камераларини тўғри алмаштириш техникаси бўйича видео-қўлланма ҳам велоспорт ишқибозларини бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Дастуримиз давомида доимгидек эрталабки бадантарбия машқлари ва кун тарихига оид қизиқарли фактлар ҳам ўрин олган.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Бизни YouTube’да ҳам кузатинг