Ўзбекистон бокс федерацияси янги танловни эълон қилади!

Карантин вақтида зерикдингизми? Унда ушбу танловимиз айнан сиз учун! Сиз бизга ўзбек боксчи ва мураббийлари ҳақида ажойиб шеърий мисраларни тақдим этинг ва Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус совғаси эгасига айланинг.

Сиз шеърни чиройли тарзда ўқиб беринг ва видеони Инстаграм ҳамда Фейсбукдаги саҳифангизга #boxinguzbekistan хештеги билан жойлаштиринг! Инстаграмга қўйилган видеода @boxinguzbekistan_official аккаунтини белгилаб қўйинг! Танлов вақтида профилингиз очиқ бўлиши шарт.

Энг яхши 3 та ўринни Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси аниқлайди.

🎁Ғолибларга:

💪-«BUKA BOXING» компаниясининг спорт экипировкалари тўплами (full);

🥊- Олимпиада чемпионларининг дастхати туширилган қўлқоплар;

🏅-Эсдалик учун медаль ва дипломлар тақдим этилади!

👆Танлов 31 майгача давом этади!

✅Дарвоқе, сиз ёзган энг яхши шеърлар биз нашр қиладиган махсус китобидан ҳам ўрин олади ва сиз тарихда қоласиз! Демак, бошладик!