Инсонни нима етакчига айлантиради?

Мана неча йилдирки, одамларни нега кимдир етакчига айланади, бошқалари эътиборга олинмайди, деган савол қийнаб келади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамнинг етакчилик қилиш қобилияти унинг машаққатларга муносабати билан белгиланади ва агар у ҳатто фалокатдан ҳам мантиқий хулоса чиқара олса, демак у кўпчиликка етакчилик қилади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсонни атрофдагилардан ажратиб турадиган тўртта фазилат мавжуд:
1. Бошқа одамларни илҳомлантириш ва умумий иш устида ишлаш қобилияти;
2. Фикрлашининг ўзига хослиги;
3. Ўз эътиқоди ва тамойилларига содиқлик;
4. Ҳар қандай муаммога дош бериш, улардан ўрганиш ва кучли бўлиш қобилияти. Ушбу тамойилни фундаментал ва энг муҳим деб аташ мумкин. Бу ўз навбатида иккита таркибий қисмдан иборат: вазиятга объектив ёндашиш қобилияти ва стрессга қарши туриш.

Интервьюларда кўплаб топ-менежерлар ва раҳбарлар, ҳаётида учраган синовлар нафақат уларни тинчлантиришга қодир, балки янги ҳикмат топишга ҳам ёрдам берганлигини таъкидлайдилар. Бундай одамларда умид ҳеч қачон ўлмайди ва ўзлари ҳам бузилмайди.

Барча раҳбарлар учун умумий бўлган яна бир ўзига хос хусусият – бу қизиқувчанлик, иштиёқ, янги нарсаларни ўрганиш, доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириб бориш ва ўз устида ишлаш. Билим олишга интилишнинг бир нечта ажойиб мисоллари бор: Роберт Гэлвин 80 ёшида Motorola директорлар кенгаши раиси бўлиб, виндсёрфинг асосларини билган. Қимматли қоғозлар ва биржа комиссиясининг 71 ёшли собиқ раиси кичик Артур Левитт ёши улуғ бўлишига қарамай, тез-тез саёҳатлар уюштирган.

Айримлар чиқиб бўлмас ҳолатдек туюлган вазиятларни «чиниқиш» деб аташади. Улар оддий предметдан олтин ясашга ҳаракат қилган ўрта аср кимёгарларини эслашади. Ҳаётда шундай: қийин вазиятларда одам: «Мен кимман?» ва «Мен учун нима муҳим?» каби саволларни ўз олдига қўяди. Уларга жавоблар ҳаётий қадриятларини қайта кўриб чиқишга имкон беради. Бу эса етакчи бўлишга ёрдам беради.

Манба: https://hbr-russia.ru/management/upravlenie-izmeneniyami/829072