Пумсэ йўналиши бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

4-5 май кунлари таэквондонинг пумсэ йўйналиши бўйча онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Илк бор ўтказилган онлайн чемпионатда Республикамизнинг ҳар бир вилоятидан ўсмирлардан бир ўғил ва бир қиз, катталар тоифасида ҳам худди шунчадан спортчи иштирок этди.

Мусобақани Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош ҳаками Дмитрий Ким ва ассоциация вилоят федерациялари билан ишлаш бўйича мутахассис Ҳусниддин Ходжамқулов томонидан кузатиб борилди.

Ўсмир қизлар ўртасида совриндорлар:
1.Ноила Зиядуллаева (Тошкент шаҳри)
2.Махлиёбону Мирзажонова (Фарғона вилояти)
3.Гулёра Эргашева (Тошкент вилояти)

Ўсмирлар ўғил болалар ўртасида совриндорлар:
1.Шохрух Азимов (Фарғона вилояти)
2.Низомжон Раҳимов (Наманган вилояти)
3.Асилбек Норов (Қашқадарё вилояти)

Катталар ўртасида совриндорлар (аёллар):
1.Шаҳноза Шодмонова (Тошкент вилояти)
2.Нодирабегим Тоҳирова (Наманган вилояти)
3.Динара Очилова (Қашқадарё вилояти)

Катталар ўртасида совриндорлар (эркаклар):
1.Шохрух Элбоев (Тошкент вилояти)
2.Ҳумоюн Болиев (Жиззах вилояти)
3.Саиджон Эгамбердиев (Тошкент шаҳри)

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан яқин вақт ичида ҳам Пумсэ бўйича онлайн мусобақалар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати