МОҚ хабарлари (19-сон)

«МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастуримиз ўз ишини давом эттиради. Бугун ҳам эътиборингизга бир-биридан қизиқарли лавҳаларни тайёрлаб қўйдик.

«Онлайн интервью» саҳифасида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин билан суҳбат жой олган бўлса, велоспорт ихлосмандлари учун велосипеднинг техник қисмларини тўғри ёйиш ва йиғиш бўйича видео қўлланма, шунингдек, Ахрор бахшидан Олимпиада чемпиони бўлган боксчимиз учун кичик терма, ва албатта, бугунги кун билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни томоша қилишингиз мумкин.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!