Олимлар қаҳванинг яна бир фойдали хусусиятини топдилар

Қаҳвани яхши кўрадиганлар учун ажойиб янгилик! Халқаро олимлар гуруҳининг тадқиқотларига кўра, қаҳва жигар касаллиги хавфини камайтиришга ижобий таъсири кўрсатади.

Кўпгина тадқиқотлар аллақачон қондаги қанд миқдорини тушириш ва қаҳва ичиш ўртасида ижобий боғлиқликни кўрсатди. Мия фаолиятини яхшилаш, ёшга боғлиқ деменция хавфини камайтириш ва ҳатто умрни узайтириш – буларнинг баридаги ижобий таъсир бир неча бор намойиш бўлган энг севимли ичимликка тегишли. Бироқ, бу муносабатлар сабабсиз эмас, балки ўзаро боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш керак. Биз аниқ айтишимиз мумкинки, бир пиёла қаҳва, албатта, сизни эрталаб соат 8 дан пешингача кайфиятингизни кўтариб туради.

Бу сафар олимларнинг изланиши бундай ижобий муносабатларнинг сабабларини аниқлашга қаратилган эди. Голландия, Буюк Британия, Германия, Франция ва AҚШдан келган гуруҳ қаҳва ва чойнинг инсон генларига таъсирини илмий жиҳатдан «эпигенетик ўзгаришлар» учун кузатди.

«Эпигенетика бу ДНК модификацияси бўлиб, улар асосий кетма-кетликка таъсир қилмайди, аммо генлар экспрессиясиига тўпланади. Бу овқатланиш омиллари ва турмуш тарзининг касаллик хавфига билвосита таъсир қилиш механизмидир».

Эпигенетикага бошқа омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, олимлар қаҳва ва чойни истеъмол қилиш билан боғлиқ корреляцияларга эътибор қаратдилар. Кофеинни истеъмол қилиш билан семириш, жигар циррози ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи ўртасида боғлиқлик аниқланди.

Жараёндаги бундай ижобий бирлашмаларнинг сабаби ДНК метилациясидир. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, айнан шу жараён ёшга боғлиқ характерли касалликлар ва бузилишларда «эпигенетик ўзгартирувчи»ни назорат қилишнинг калитидир.

«Умуман олганда, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қаҳва истеъмоли ДНК метилациясининг турли даражалари билан боғлиқ ва бу билан эпигенетик ўзгаришлар касаллик хавфини аниқлашда қаҳвани таъсир қилиш механизмини англатади», – деб ёзади тадқиқотчилар.

Кофе – бу олимлар томонидан ўрганиладиган энг севимли мавзу. ДНКнинг «тортилган иплари» тикланишига ижобий таъсир кўрсатадиган ишлар анчадан бери мавжуд. Шунингдек, худди шу «метилизация» жараёни туфайли альцгеймер, паркинсон касаллиги ва диабет хасталиги хавфи билан боғлиқ генларнинг экспрессияси учун кофеин ижобий корреляция ҳисобланади.

Манба: https://style.rbc.ru/health/5eaae1f99a7947e657c4ab21?from=center