Бир бренд тарихи: FILA

FILA (Фила) компанияси ўтмиши Италияга бориб тақалади. Аммо бугунги кунда у Жанубий Кореядаги энг катта спорт кийимлари, пойабзал ва аксессуарлари ишлаб чиқарувчиси фирмага айланган.

Бренд тарихи 1911 йилдан бошланади. Ўшанда Италия шимолидаги Биела шаҳрида ака-ука Филлар мазкур компанияни ташкил қилишди. Дастлаб фабрикада матолар, сўнгра ички кийимлар тайёрланди ва 1973 йилда ўзларининг шахсий спорт кийимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўша йили бугунги кунда машҳур бўлган компания логотипи ҳам қабул қилинди.

FILA бутун дунё бўйлаб спорт брендига айланишида унинг бизнес муаммоларини ҳал қилиш учун махсус таклиф этилган компания ижрочи директори Энрико Фраши олдида қарздор.

Теннис бўйича «Катта дубулға» турнирининг 11 карра чемпиони Бьорн Борг билан ўтказилган йирик реклама кампанияси туфайли бренд машҳур бўлиб кетди ва истеъмолчилар орасида меҳрини қозонди. Шунингдек, Ким Клийстерс, Мозес Танун, Альберто Томбо, Том Уотсон ва Райнхольд Месснер каби таниқли спортчилар билан имзоланган шартномалар туфайли ҳам компания яна бир кара шуҳрат қозонди.

2003 йилда компанияни бутун дунёда кўплаб филиаллари бўлган Aмериканинг Cerberus Capital Management корпорацияси сотиб олди. Компаниялар Sports Brands International орқали бошқарилган. Бироқ, Жанубий Корея филиалига мустақил равишда бизнес юритиш ҳуқуқи берилди. 2007 йилда FILA брендини жанубий кореялик ишбилармонлар сотиб олишди.

Aста-секин савдо белгиси Жанубий Кореяда ўзини намоён қилди ва спорт кийимлари, пойафзаллар ва аксессуарларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисига айланди.