“The Dream” тахаллусининг тарихи, ноҳақликларга қарши ўзида куч топа олиш, проф боксдаги таваккал ёхуд Исроил Мадримовнинг ёрқин фаолияти ҳақида суҳбат

Ўзбек спортининг таниқли вакиллари билан ўтказиладиган “Онлайн интервью” дастуримиз давом этади. Дастуримизнинг бугунги меҳмони бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, профессионал боксда WBA Inter-Continental камари соҳиби – Исроил Мадримов.

Боксчимиз суҳбат давомида ҳаваскор ва профессионал бокс ўртасидаги фарқ, ҳар икки йўналишдаги фаолияти, “The Dream” тахаллусининг тарихи, ҳакамларнинг ноҳақ қарорларидан кейин ўзида қандай куч топа олгани, профессионал боксда илк қадамдаёқ таваккал қилгани ва шу каби қизиқарли мавзуларда фикр билдириб ўтди.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!