МОҚ хабарлари (18-сон)

Жисмоний тарбия инсоннинг саломатлигини мустаҳкамлабгина қолмай, унинг руҳий камол топишида ҳам ёрдам беради. Шу боис ҳар кун жисмоний тарбия билан шуғулланиш талаб этилади. «МОҚ хабарлари» эса одатга кўра кунлик машғулотлар намуналарини сизларга кўрсатиб беради.

«Кун тарихи» саҳифасида 6 май санасида таваллуд топган спорт вакиллари, таниқли шахслар ва тарихий воқеликлар ҳақида хабар топшингиз мумкин.

Шунингдек, бугунги дастуримизда машҳур боксчиларимиздан бири Исроил Мадримов билан ўтказган суҳбатимиз ҳам сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Боксчимиз суҳбат давомида ўз режалари, карантинда қандай машғулот олиб бораётгани ҳақида гапириб беради.

Буларнинг барчаси билан «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг 18-сонида танишишингиз мумкин.

Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!

Бизни YouTube’да ҳам кузатинг